Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Апрел, 2026   |   13 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:45
Қуёш
06:05
Пешин
12:32
Аср
16:57
Шом
18:53
Хуфтон
20:07
Bismillah
02 Апрел, 2026, 13 Шаввол, 1447

Пайғамбарлар умматининг жаннатга кириш тартиби

06.11.2025   5602   1 min.
Пайғамбарлар умматининг жаннатга кириш тартиби

Савол: Қиёмат кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари биринчи бўлиб жаннатга киргандан кейин бошқа пайғамбарларга эргашганлар жаннатга кирадиларми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳа, шундай. Пайғамбарлар ичида энг биринчи бўлиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатга кирадилар. Умматлардан биринчи бўлиб, У зот алайҳиссаломнинг умматлари кирадилар, кейин бошқа умматлар киради. Бу ерда жаннатга кириши башорат қилинган бошқа умматлар деганда, ўз пайғамбари олиб келган динини ўзгартирмасдан ҳақ билан эргашганлар назарда тутилган. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ўз “саҳиҳ”ларида қуйидаги ҳадисни келтирганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биз (дунёда) охиргилар, қиёмат кунида пешқадамлармиз. Биз жаннатга биринчи кирувчилармиз. Фақат уларга биздан олдин китоб берилган, холос. Бизга эса у (китоб) улардан кейин берилган”, дедилар.

Ҳадисни шарҳ қилган уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари замон жиҳатидан бошқа умматлардан кейин келган бўлсаларда, фазилат ва жаннатга киришда пешқадам бўлади, дейишган. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бошқа мақолалар
Видеолар

Ақидага оид савол-жавоблар

01.04.2026   3844   1 min.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абдулқодир ПАРДАЕВ,
Тошкент Ислом институти "Ақоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси доценти (PhD)

Видеолавҳалар