Шайх Аҳмад Ҳаббал Рифоий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Кимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати ростлигини исботламоқчи бўлса, ҳар куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга энг камида 1000 марта салавот айтсин".
Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммад ва аалиҳи васаллам.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Киши тонгда ўзининг Қуръон вирдини – у ёд олиш ёки тиловат қилиш бўлсин ҳамда тонги зикрларни айтишдан фориғ бўлмагунича алоқа воситалари, интернет тармоқларини очмасликка ўзини ўргатиши фиқҳул авлавиётдан ҳисобланади.
Чунки ушбу тонгги оралиқ, фурсат энг қадрли, аҳамиятли вақтлардан бўлиб, уни чалғитадиган, зеҳнини паришон қиладиган ва вақтини ўғирлайдиган барча нарсадан четланган киши учун жуда катта фойдалар бўлади.
Изоҳ: “Фиқҳул авлавиёт” – устун турадиган нарсалар фиқҳи ёки бирламчи масалалар фиқҳи деганидир. Яъни, шариатда устун турадиган нарсалар фиқҳига нисбатан қўлланиладиган атама.