Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Ноябр, 2026   |   29 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:43
Қуёш
07:04
Пешин
12:12
Аср
15:28
Шом
17:12
Хуфтон
18:28
Bismillah
09 Ноябр, 2026, 29 Жумадул аввал, 1448
Видеолар

Интернет устозми?

15.12.2025   15955   1 min.

Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

ВИДЕО
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Масжид иш юритувчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди

09.11.2026   482   1 min.
Масжид иш юритувчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий Ҳайъати йиғилиши қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда тизим ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида Тошкент шаҳридаги туман масжидлари иш юритувчилари учун ўқув-амалий маҳорат дарси бўлиб ўтди.


Тадбирда Диний идоранинг Ҳуқуқшунослик бўлими мутахассислари иштирок этиб, соҳага оид қонунчилик талаблари ҳамда ижро интизоми юзасидан қуйидаги муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратдилар: 
 

  • Масжидларнинг раҳбар органлари таркибида ўзгаришлар юз берганда, бу ҳақда белгиланган тартибда (бир ой муддат ичида) адлия идораларига расмий маълумот киритиш;
     

  • Масжид устави, гувоҳномалари ва бошқа таъсис ҳужжатларини амалдаги қонунчилик талаблари асосида тўғри юритиш ва сақлаш;
     

  • Имом-хатиб ва имом ноибларининг беш вақт намозда ўз хизмат вазифаларида (жойида) бўлишини қатъий таъминлаш;
     

  • Масжид биноларида олиб бориладиган қурилиш ва таъмирлаш ишлари лойиҳа ҳужжатларини олдиндан ваколатли идоралар билан келишиш. 
     

Очиқ мулоқот ва қизғин савол-жавоблар руҳида ўтган маҳорат дарсида иштирокчилар кундалик иш фаолиятида дуч келаётган турли ҳуқуқий масалалар юзасидан мутахассислардан атрофлича тушунтириш ва амалий тавсиялар олдилар. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

Масжид иш юритувчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди Масжид иш юритувчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди
Ўзбекистон янгиликлари