Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
“Ота – жаннат эшикларининг ўртасидир”.
Яъни: отанинг итоатида бўлиш ва унга оқ бўлмаслик инсонни жаннатнинг энг афзал, ўрта эшикларидан киришига сабаб бўлади. Буни Имом Ироқий зикр қилган.
Имом Байзовий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Бу ерда “ўрта эшик” дегани - энг яхши ва энг юксак эшик демак. Маъноси шуки, жаннатга кириш учун энг яхши васила - отага итоат қилиш ва унинг ҳаққини адо этиш".
Бу ерда “ота” дегани жинс маъносида, яъни ота-онани ўз ичига олади. Агар ота ҳақида ҳукм шу бўлса, она ҳақидаги ҳукм бундан ҳам кучлироқ ва устунроқдир.
“У эшикни зое қилиш”.
Бу буйруқ феъли бўлиб, маъноси: уни асрашни тарк этиш, яъни отага итоатни йўқотиш.
“Ёки уни сақлаш”.
Яъни: доимий равишда уни қўлга киритишга, яъни отага яхшилик қилиш ва итоатда бўлишга ҳаракат қилиш, сенинг ихтиёрингда.
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
حَسْبِيَ اللَّهُ لا إِلَهَ إِلا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ
Ўқилиши: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм”.
Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг Парвардигоридир!” (Тавба
сураси, 129-оят).