ЎМИ матбуот хизмати
Бугун 7 сентябрь куни Ер юзи аҳолиси астрономик ҳодисалардан бири – тўлиқ Ой тутилишини кузатишлари мумкин.
Ой тутилиши Тошкент вақти билан соат 20:28га тўғри келиши кутилмоқда.
Ой тутилишида Ой бутун тутилиш давомида кўриниб туради. Фақат Ой соя ичида ҳаракатлана бошлаганда у қизғиш – жигарранг тусда кўринади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуёш ва ой Аллоҳ таолонинг оят мўъжизаларидандир. Улар бирор кишининг ўлими сабаб тутилмайди. Агар улар тутилса, токи очилиб кетганча намоз ўқинглар ва дуо қилинглар", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Демак, ой тутилганда ҳар бир киши ўзи ёлғиз намоз ўқиб, Аллоҳ таоло дуои хайрлар қилса Набий алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади.
Даврон НУРМУҲАММАД