Юртимизда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар ижодий уюшмаси аъзоси, атоқли хаттот Ҳабибуллоҳ Солиев (Ҳабибуллоҳ Солиҳ) хаттотлик санъати ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва кўп йиллик фаолияти учун Бадиий академиянинг олтин медали билан тақдирланди.
Олтин медални машҳур хаттотга Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбари Aкмал Нур топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бадиий академияси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади ЎзA матбуот хизмати.
Ҳабибуллоҳ Солиҳ 1998 йилда Истанбулда ўтказилган халқаро хаттотлик танловида Девони араб хати усулини қўллаган энг яхши ўнта хаттот қаторидан жой олди.
1999 йилда Лоҳурда бўлиб ўтган халқаро танловда атоқли хаттот декоратив араб хатининг янги услубини яратгани учун “Парвин Ракам” (“Шарқ юлдузи”) унвони билан тақдирланган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бугун, 15 сентябрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар муфтийлари йиғилиши ва халқаро анжуманнинг нуфузли иштирокчиларини қабул қилди.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Озарбайжон етакчисига Давлатимиз Раҳбарининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдилар.
Учрашувда қардош давлат Раҳбари нутқ сўзлаб, халқаро анжуманларнинг аҳамиятига тўхталди. Мулоқот чоғида сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва дўстона алоқалар янги босқичга кўтарилгани алоҳида эътироф этилди.
Туркий давлатлар етакчиларининг қатъий сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари натижасида илм-фан, таълим, маданий-гуманитар ҳамда диний-маърифий жабҳаларда ҳамкорлик жадал суръатларда ривожланаётгани таъкидланди. Бу эзгу саъй-ҳаракатлар Диний идоралар раҳбарларининг муштарак мақсадлар йўлида бирлашиши, халқларимиз ўртасидаги қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, тинчлик-осойишталикни асраш ҳамда замоннинг долзарб масалалари бўйича муштарак фатво ва баёнотлар қабул қилишда муҳим пойдевор бўлаётгани қайд этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати