Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Август, 2026   |   10 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:15
Қуёш
05:40
Пешин
12:26
Аср
17:12
Шом
19:15
Хуфтон
20:36
Bismillah
23 Август, 2026, 10 Рабиъул аввал, 1448

Ватан муқаддас даргоҳ

01.09.2021   3421   4 min.
Ватан муқаддас даргоҳ

Азиз ва муқаддас ватанимиз истиқлол неъматини қўлга киритгандан сўнг барча соҳалар қаторида биз мусулмонлар  ҳам миллий ва диний урф одатларимизни эркин ва озод амал қилиш бахтига мушарраф бўлдик. Масжид ва мадрасаларнинг очилиши, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари кунини дам олиш куни деб эълон қилиниши, муборак Ҳаж ва Умра ибодатларини осонлик билан адо этишимиз шулар жумласидандир. Барча ислоҳотлар қаторида ислом таълимоти моҳиятини эътиборга олиб Президентимиз ташаббуслари билан Тошкентда Ислом Цивилизацияси маркази, Бухорода Баҳоуддини Нақшбанд (қуддиса сирруҳу) ёнларида Тасаввуф илми, Самарқандда Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) ёнларида  “Ҳадис илми” ва Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот” маркази очилиши, Бухорои шарифда “Мир араб” олий таълимгоҳига ижозат берилиши,  Қашқадарёда Абу Муин Насафий (раҳимаҳуллоҳ) ёнларида эътиқод илми, Фарғонада Бурҳониддин Марғиноний наздларида фиқҳ илми, Сурхондарёда Имом Термизий (раҳимаҳуллоҳ) мажмуаларини обод қилиб, Термизда мадраса ва “Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази” очилишини йўлга қўйилиши таҳсинга сазовордир.

“Агар менинг берган неъматларимга шукр қилсаларинг албатта уни сизларга зиёд қиламан" (Иброҳим, 7-оят) деб мужда берилган Қуръони каримда. Бошқа бир оятда “Агар Аллоҳнинг  неъматларини санасангизиз, ҳеж қачон саноғига ета олмайсизлар” (Иброҳим, 34-оят) деб марҳамат қилинган. Аллоҳ таоло кимга кўп неъмат берган бўлса, шунча кўп шукр айтмоқни ҳам талаб қилар экан. Аммо биз саноғига етиб бўлмайдиган неъматларнинг замонида яшаб турганимиз учун неъматларнинг шукрини одо қила олмаслигимиздан Аллоҳ таолога узр айтиб ожизлигимизни билдиришимиздан бошқа иложимиз йўқ. Зеро, бошимиздаги оқилу одил раҳбарлар, ноз-неъматларнинг тўкин-сочинлиги,  танимизнинг сиҳатлиги, диёримизнинг тинчлигию осудалигини  Аллоҳ таолонинг бизга берган улуғ неъматлардан деб билиб, шундай азиз ватанда яшаётганимизга шукр қилиб, қадрига етишимиз шарт ва лозимдир.

      Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасининг 80-оятида кўп неъматлар қаторида бандаларни уй-жойлар билан таъминланганини ҳам улуғ неъматлардан эканлиги ва унга шукр айтмоғимиз лозимлгини эслатиб бундай марҳамат қилган. “Ва Оллоҳ сизларга (иссиқ-совуқдан сақланишингиз, зарарли нарса ва жониворлардан саломат қолишингиз учун) ўйларингизни сукунат (оромгоҳ) қилди...” .

Аммо мазкур суранинг 113-оятида тинч ва сулҳу омонликда яшаган шаҳар (Макка) аҳли ношукрлик қилганлари учун уларни хавф (қўрқинч) ва очлик билан жазолангани ҳақида ҳам хабар берилган.

Биз бандалар ҳожатимиз учун бир киши бир нарса берса унга минг таъзим қиламиз. Аммо бизга беминнат берган тинчлик, фаровонлик, мислсиз нозу неъматлар, ўй-жой, ватан, аҳлу-аёл, фарзанддек улуғ неъматларни ато этган Зотни унутамиз, фармонига итоат этмай, мол-мулклармизни исроф ва азиз умримизни беҳудага сарф қиламиз, доруломон кунларни қадрига етмаймиз ва ҳатто нон, тузини еб мусаффо ҳавосидан нафас олиб вояга етган азиз ватанимизга хиёнат қиламизки, бу айни хато ва ношукрликдир.

   Ношукрлик бор жойдан меҳр-оқибат, имон-эътиқод, диёнат қочади. Буни ҳар бир мусулмон тўғри англаши керак. Ҳар бир қарич ер, тупроқ биз учун қанчалар азиз. У бизнинг ватанимиз, у бизнинг оиламиз, унга киндик қонимиз тўкилган. Шундай муқаддас заминимиз борлигидан шукроналар айтсак арзийди. Бу тупроқни ёт унсурлардан асраб-авайлаш, ҳимоялаш ўзини «Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман» деган ҳар бир инсоннинг шарафли вазифасидир.

  Юрт тинч бўлса, оиламиз тинч, болаларимиз соғ-омон бўлади. Шунинг учун Ватан осойишталигига ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшайлик! Зеро, огоҳ ва ҳушёр бўлмоқ ҳар кимнинг виждони ва эл-юрт олдидаги муқаддас бурчидир.

 

 

Фазлиддин КАРОМАТУЛЛОҲ,

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчаси

"Хожа Алоуддин Аттор" жоме масжиди имом-хатиби.

   

 

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Анжуман қатнашчилари Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

20.08.2026   35689   1 min.
Анжуман қатнашчилари Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

Хабар берганимиздек, 19-20 август кунлари Ислом цивилизацияси марказида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» номли I илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 19 август куни иштирокчилар кутиб олиниб, уларнинг Ислом цивилизацияси марказига саёҳати ташкил этилди. Ташриф давомида меҳмонлар марказнинг бой экспозициялари, Қуръони карим зали, нодир қўлёзмалар ҳамда буюк аждодларимизнинг илмий меросига бағишланган бўлимлар билан яқиндан танишди. Айниқса, замонавий мультимедиа лойиҳалари ва тарихий экспонатлар уларда чуқур таассурот қолдирди.

Устозлар Марказда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ислом маърифатини тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодни миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этишди.

Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳам бўлишди. Ҳазрати Имом мажмуасидаги тарихий қадамжо ва обидаларни зиёрат қилишди.

Оқшомда Ислом цивилизацияси маркази биносида маърифий дастур – mapping намойиш қилинди.

Мазкур тадбирлар ислом цивилизацияси меросини тарғиб этиш, диний таълим тизимини янада такомиллаштириб, янги босқичга олиб чиқишда салмоқли ҳисса бўлиб қўшилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари