Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:58 Муфтий ҳазрат Бирлашган Араб Амирлигидаги нуфузли тадбирда иштирок этмоқдалар
03:13 Рамазон ойи учун умра нархлари эълон қилинди
03:47 Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди
04:29 Соҳа раҳбарлари ва имом ноиблар учрашуви ўтказилмоқда
05:05 Ҳомиджон домла халқаро семинарда қатнашди
05:25 Диний идора вакиллари “Муҳаммад ал-Беруний” мадрасасида бўлди
06:04 Янги китоблар тақдимот қилинди
06:55 Имконияти чекланган ҳамюртлар учун маърифий суҳбатлар давом этмоқда
07:14 “Таҳоратга оид фатволар” китоби нашр этилди
07:42 Олий маъҳад битирувчиси Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси бўлди
08:19 Отинойилар билим ва малакаси синовдан ўтказилмоқда
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Чирчиқ шаҳрида кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига қувонч улашишга қаратилган саховат тадбири ўтказилди.
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов тадбирда иштирок этиб, болажонларга самимий тилаклар билдирди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти филиали кўмагида 35 нафар боланинг ҳар бирига велосипед ва турли совғалар берилди. Шунингдек, тадбирда саховатпеша ҳомийлар томонидан байрамона дастурхон ёзилиб, болажонлар учун кўнгилочар ва байрамона дастур ташкил этилди.
Бундай хайрли ташаббуслар юртимизда инсон қадри, оила ва болалар манфаатларига юксак эътибор қаратилаётганининг яна бир амалий ифодасидир.
Саховат тадбири болажонларга унутилмас қувонч бағишлаб, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва эртанги кунга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати