Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Август, 2025   |   21 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:04
Қуёш
05:32
Пешин
12:33
Аср
17:20
Шом
19:26
Хуфтон
20:47
Bismillah
15 Август, 2025, 21 Сафар, 1447

Шаҳрисабздаги икки масжид биноси янгитдан қурилмоқда

17.06.2021   4887   2 min.
Шаҳрисабздаги икки масжид биноси янгитдан қурилмоқда

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳридаги “Оиша она” ва Шаҳрисабз туманидаги “Янги қишлоқ-1” жоме масжидлари янги биносига илк ғишт қўйиш маросимлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Искандар домла Халилов, Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов, Шаҳрисабз шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ва нуроний отахонлар, жамоат вакиллари билан бирга масжид пойдеворига илк ғиштни қўйишди.

Шунингдек, йиғилганлар Аллоҳ таолодан масжид қурилиш ишлари тез орада якунланиши, узоқ йиллар мўмин-мусулмонларга хизмат қилиши, масжид қурулишига ҳисса қўшаётган саховатпеша инсонлар, уста-мутахассислар, ҳашарчиларга ажру савобларни янада кўпайтириб беришини сўраб дуо қилинди.

Маълумот учун, ушбу масжидларнинг эски биноси янгитдан ҳашар ва хайрия йўли билан барпо этилади. Унинг қурилишида замонавий ва миллий меъморчилик анъаналари уйғунлаштиришга алоҳида эътибор берилади. Ҳозир масжидларнинг пойдевор ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, юз кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган таҳоратхоналар, маъмурий ва хизмат хоналар қуриш режа қилинган.

Динимизда масжид қуриш ёки унга ҳисса қўшишнинг савоби улуғ амаллардан. Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар” (Тавба сураси, 18-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар: “Ким Аллоҳ йўлида масжид учун битта ғишт қўйса, Аллоҳ у учун жаннатда битта қаср барпо қилади”, деганлар.

Бу дунёда қилган ҳар бир савоб амалимиз охират учун заҳирадир. Аллоҳга суюкли маконларни обод қилганларга эса жаннатда қаср бино этилади, иншоаллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

100 та оила, 100 хил муаммо ва 100 хил ечим

14.08.2025   2375   1 min.
100 та оила, 100 хил муаммо ва 100 хил ечим

#Сайёр_йиғилиш

Шу йил 12 август куни Янги ҳаёт туманидаги «Ниёзмат ота» жоме масжидида сайёр йиғилиш ўтказилди.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб борган йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги масъул ходимлари, туманлар бош имом-хатиблари, уламолар, отинойилар ҳамда «Ҳаж 2025»да ҳажга борган ҳожи оталар ва ҳожи оналар иштирок этишди.

Дастлаб Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов кун давомида амалга ошириладиган ишлар кўлами, Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда имом-хатиблар ҳамкорлигининг муҳим жиҳатлари хусусида йиғилганларга тушунчалар бердилар.

Шундан сўнг тумандаги барча масжидлар имом-хатиблари ҳожилар билан биргаликда ҳудуддаги маҳаллаларга чиқиб, юзга яқин хонадонга киришди.

Тадбир доирасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, жисмоний имконияти чекланган юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур тавсиялар берилди.

Адашиб турли оқимлар таъсирига тушиб қолган ёшлар билан ҳам яккама-якка суҳбатлар олиб борилди. 

Тадбирни ўтказишдан мақсад юртимизда инсон қадри, шаъни улуғ эканини, одамларга яхшилик улашиб яшаш, юртимизда ҳукм сураётган тинчликнинг қадрига етиш, ўзаро ҳамжиҳатликни таъминлаш, ёшларимизни турли ёт ғоялардан асрашдир.

100 та оилага кириш 100 хил муаммо ва шунча ечим дегани.

Тадбир иштирокчилари яна «Ниёзмат ота» жоме масжидига қайтиб, амалга оширилган ишларни ўртага ташлаб, келгусидаиг режаларни белгилаб олишди. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

 

 

100 та оила, 100 хил муаммо ва 100 хил ечим 100 та оила, 100 хил муаммо ва 100 хил ечим 100 та оила, 100 хил муаммо ва 100 хил ечим 100 та оила, 100 хил муаммо ва 100 хил ечим 100 та оила, 100 хил муаммо ва 100 хил ечим 100 та оила, 100 хил муаммо ва 100 хил ечим 100 та оила, 100 хил муаммо ва 100 хил ечим 100 та оила, 100 хил муаммо ва 100 хил ечим 100 та оила, 100 хил муаммо ва 100 хил ечим 100 та оила, 100 хил муаммо ва 100 хил ечим
Ўзбекистон янгиликлари