Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
Ушбу сонда "Имом-домлалар учун махсус тажвид дарслари давом этмоқда", "Африкадаги аҳолига Қуръони карим ҳадя қилинди", "Муфтий Шайх ҳазратлари жума намозига “Иброҳимбой Орифжонбой” жоме масжидига ташриф буюрдилар" каби сарлавҳалардаги янгиликлардан хабардор бўлишингиз мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида “Қуръон тинчликка буюради” шиори остида “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди.
Беллашувдан кўзланган асосий мақсад — диний соҳа ходимларининг илмий-маърифий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни янада оширишдан иборат.
Мусобақада шаҳар ва туманлардан жамланган жамоалар Қуръони карим, ҳадиси шарифлар, ислом тарихи, миллий қадриятлар ва мамлакатимиз қонунчилигига оид саволлар бўйича ўз билим ва тезкор фикрлаш қобилиятларини намоён этдилар.
Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин — “Тафаккур” жамоаси
2-ўрин — “Иттифоқ” жамоаси
3-ўрин — “Ҳикмат” жамоаси
Ғолиблар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллигининг махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати