Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Октябр, 2026   |   1 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:13
Қуёш
06:31
Пешин
12:10
Аср
16:03
Шом
17:51
Хуфтон
19:06
Bismillah
12 Октябр, 2026, 1 Жумадул аввал, 1448

Беш мўътабар матн

27.05.2021   3861   3 min.
Беш мўътабар матн

Ҳанафийлик мазҳабида тўрт мўътабар фиқҳий матн – китоб бор бўлиб, улар “Мухтасари Қудурий”, “Виқоя”, “Канзуд дақоиқ” ва “Мухтор” деб аталади. Улар “Тўрт матн” номи билан машҳур.  Айрим олимлар булар сафига “Мажмаъул баҳрайн” асарини ҳам қўшадилар. Шу билан улар “Мутуни хамса” (“Беш таматн”) деб номланади.

  1. “МухтасариҚудурий”.Абул Ҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад Қудурий Бағдодий (972–1037) асари бўлиб, у ҳанафийлик мазҳабидаги фиқҳий матн китоблари ичида энг эътиборлисидир. Асарда 12 000 та фиқҳий масала зикр қилинган. “Мухтасари Қудурий ”га жуда кўп шарҳлар, ҳошиялар битилган.
  2. “Виқоя”.Ушбуасарнинг тўлиқ номи “Виқоят ар-ривоя фи масоил ал-Ҳидоя” бўлиб, у “Мухтасари Виқоя” соҳибининг бобоси Бурҳонуш шариъа Маҳмуд ибн Садруш шариъа Аҳмад Маҳбубий (ваф. 1232) қаламига мансуб бў либ, мусанниф бухоролик бўлган. “Виқоя” асари Убайдуллоҳ ибн Масъуд Маҳбубий томонидан қисқартирилиб, “Мухтасари Виқоя” номли асар битилган. “Мухтасари Виқоя” ҳозиргача аҳамиятини йўқотмаган.
  3. “Канзуд дақоиқ”.Ҳофизиддин Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий (1232– 1310) қаламига мансуб ушбу китобнинг тўлиқ номи “Канзуд дақоиқ фи илм ал-фуруъ” бўлиб, фиқҳий китоблар орасида ўзига хос ўринга эга. “Канзуд дақоиқ”да бошқа фиқҳий матн китобларида учрамаган мавзулар, жумладан, фароиз – мерос ҳуқуқи кабилар ҳам бор. “Канзуд дақоиқ” асари асрлар давомида мадрасаларда дарслик сифатида ўқитиб келинган. Шунинг учун унга ўнлаб шарҳ, ҳошиялар битилган. “Канзуд дақоиқ” баъзи фиқҳий асарларда қисқартирилиб, “ал-Канз” деб юритилади.
  4. “Мухтор”.Абул Фазл Маждиддин Абдуллоҳ ибн Маҳмуд Мўвсилий (1202–1284)нинг “ал-Мухтор фи фуруъ ал-ҳанафия” ёки “ал-Мухтор ли-л-фатво” номли асари. Муаллиф ўз асарини ўзи “ал-Ихтиё р ли-таълил ал-Мухтор” номи билан шарҳ қилган бўлиб, матн тузишда фақат Имоми Аъзам Абу Ҳанифанинг фиқҳий қарашларини ихтиёр қилганлиги сабабли шу номни танлаганини зикр қилади.
  5. “Мажмаъулбаҳрайн”.Тўлиқ номи “Мажмаъул баҳрайн ва мултақий ан-наҳрайн фи фуруъ ал-ҳанафия” деб аталган асарни Музаффариддин Аҳмад ибн Али ибн Саълаб ибн Саотий Бағдодий Баълабаккий Ҳанафий (ваф. 1294) ёзган. Мазкур асар тўртта мўътабар фиқҳий матннинг бири сифатида ҳам қадрланган. “Мажмаъул баҳрай н” Абул Ҳусай н Қудурий нинг “Мухтасар” ҳамда Абу Ҳафс Насафий (1068– 1142) қаламига мансуб “Манзума” асарлари асосида тартиб берил ган ҳанафий ликдаги мўътабар фиқҳий матн китоби ҳисобланади5.

 Содда, мўъжаз, ёдлашга осон бў лгани учун унга аҳли илмлар катта эътибор бериб, ўнлаб шарҳлар ёзилган. Муаллифнинг Фотима исмли қизи отасидан илм ўрганиб, отасининг ушбу “Мажмаъул баҳрайн” асарига чиройли “таълиқот” (қўшимча изоҳлар) битган.

Беш мўътабар фиқҳий китобларнинг арабча матнлари дунё бўйлаб бир неча марта нашр қилинган. Ҳанафийлик фиқҳидаги энг асосий манбалар бўлмиш ушбу асарлар орасида бирортаси ҳозиргача ўзбек тилига тар жима қилинмаган.

Ҳамидуллоҳ АМИНОВ,

 тарих фанлари номзоди

“Ҳидоят” журналининг 4-сонидан

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Индонезия зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

10.09.2026   68973   1 min.
Ўзбекистон ва Индонезия зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Индонезия Республикаси Ҳаж ва Умра вазири Муҳаммад Ирфан Юсуф билан учрашди.

Учрашувда туристик алмашинувни кенгайтириш, зиёрат туризмини ривожлантириш, тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва туроператорлар ҳамкорлигини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Туристик оқимни ошириш мақсадида Тошкент–Жакарта, шунингдек, тарихий шаҳарларни тўғридан-тўғри боғловчи авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган янги авиақатновларни субсидиялаш бўйича механизмларни қўллаш мумкинлиги қайд этилди. Шунингдек, Индонезиядан сайёҳ жалб қилган маҳаллий туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилиши ҳам таъкидланди.

Индонезияда ҳар йили 2 миллиондан ортиқ фуқаро Ҳаж ва Умра зиёратига йўл олади. Ўзбекистондаги 1 200 дан зиёд зиёрат маскани, жумладан, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий ва Баҳоуддин Нақшбанд мероси Индонезия бозори учун муҳим туристик салоҳият ҳисобланади.

Индонезия Ҳаж ва Умра вазирининг ташрифи доирасида Самарқанд ва Бухородаги зиёрат масканлари билан танишув ташкил этилди. Бухоро ва Самарқандни Индонезия бозорида зиёрат туризми йўналишлари сифатида тарғиб қилиш, махсус турлар ишлаб чиқиш, Ҳаж ва Умра операторлари билан B2B учрашувлар ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.

Имом Бухорий мажмуаси ҳудудида индонезиялик инвесторлар иштирокида “Hadith Hotel” беш юлдузли меҳмонхонасининг ишга туширилиши ҳам икки мамлакат туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг амалий натижаларидан бири бўлди.

Тўғридан-тўғри авиақатновлар, “Умра плюс” дастури, туроператорлар ўртасидаги ҳамкорлик ва зиёрат туризми инфратузилмасини ривожлантириш Ўзбекистоннинг Индонезия бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда туристик оқимни оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати