Ҳанафийлик мазҳабида тўрт мўътабар фиқҳий матн – китоб бор бўлиб, улар “Мухтасари Қудурий”, “Виқоя”, “Канзуд дақоиқ” ва “Мухтор” деб аталади. Улар “Тўрт матн” номи билан машҳур. Айрим олимлар булар сафига “Мажмаъул баҳрайн” асарини ҳам қўшадилар. Шу билан улар “Мутуни хамса” (“Беш таматн”) деб номланади.
Содда, мўъжаз, ёдлашга осон бў лгани учун унга аҳли илмлар катта эътибор бериб, ўнлаб шарҳлар ёзилган. Муаллифнинг Фотима исмли қизи отасидан илм ўрганиб, отасининг ушбу “Мажмаъул баҳрайн” асарига чиройли “таълиқот” (қўшимча изоҳлар) битган.
Беш мўътабар фиқҳий китобларнинг арабча матнлари дунё бўйлаб бир неча марта нашр қилинган. Ҳанафийлик фиқҳидаги энг асосий манбалар бўлмиш ушбу асарлар орасида бирортаси ҳозиргача ўзбек тилига тар жима қилинмаган.
Ҳамидуллоҳ АМИНОВ,
тарих фанлари номзоди
“Ҳидоят” журналининг 4-сонидан
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимизнинг турли ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кенг кўламда давом этмоқда. Мазкур бош ғоя асосида масжидлар ва қабристонларда ҳам ҳашарлар ташкил этилиб, ҳудудлар тартибга келтирилмоқда.
Хусусан, масжидлар атрофи, қабристонлар ва уларга туташ ҳудудларда тозалаш, ободонлаштириш, дарахтларни парваришлаш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундай хайрли ишлар юртимиз ободлигига ҳисса қўшиш, муқаддас масканлар ва аждодлар хотирасини эъзозлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ягона Ватан — ягона халқ!
Янги ҳаёт ва янги келажак сари биргаликда!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати