Наманган вилояти шаҳар-туман бош имом-хатиблари ва барча имом-ноиблари билан учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва Обиджон Қодиров, Дин ишлари бўйича қўмита, Диний идора ва вилоят ҳокимлиги масъул вакиллари ҳамда Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов, шунингдек, "Ҳидоя" ўрта махсус диний таълим муассасаси мудири, педагог-ўқитувчилар иштирок этди.
Мулоқотда сўзга чиққан соҳа мутахассислари юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз маърифатини юксалатириш, диний расм-русумларини эмин-эркин адо этишлари учун муносиб шароит яратиш, келгусида диний соҳа ходимлари олдида турган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтишди.
Нотиқлар томондан масжидларда имом-хатиб ва имом-ноиблар вазифада бирлиги, ўз ишига масъулият билан ёндашиши, садоқат билан ишлаши, масжидларни ободлиги, намозхонларга намунали хизмат қилишда тенг бўлиши лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.
Йиғилиш якунида яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойига пухта тайёргарлик кўриш, масжидлардаги ободончилик ишларига эътибор қаратиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.


.jpg)


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Бугун, 14 сентябрь куни Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши ўз ишини бошлади.
Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Сафи Арпагуш, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Абдулазиз қори Закиров ҳамда бошқа қардош ва хорижий давлатлар уламоларидан иборат нуфузли делегациялар иштирок этмоқда.
Ялпи мажлисда нутқ сўзлаган муфтийлар ўз маърузаларида қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратмоқдалар:
– Кенгаш қошидаги Фатво ҳайъати фаолиятини ривожлантириш, уммат учун зарур қўшма фатволар ишлаб чиқиш ва замонавий масалаларга шаръий ечим топиш;
– диний таълим муассасаларида устоз ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий-услубий лойиҳаларни амалга ошириш;
– экстремизм, терроризм, такфирчилик, исломофобия ва мазҳаблараро низо қўзғаш каби таҳдидларга қарши якдил маърифий курашни кучайтириш.
Шунингдек, Уламолар диний-маърифий соҳадаги ана шундай ҳамкорлик бутун Туркий дунё бирдамлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.
Анжуман давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати