— Талаба бўлганим сабабли рўза тутишга қийналаман. Дўстим: “Рўза тутишга қийналадиган киши ифторлик қилиб бериши керак”, деди. Агар ифторлик қилиб берсам рўза тутганлик савобини оламан-ми?
— Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўза тутишга қийналиш рўза тутмасликка узр бўла олмайди. Рўза тутмасликка рухсат берилганлар қаторида беморлар, мусофирлар, ўзига ёки боласига зарар етишидан қўрқадиган ҳомиладор ва эмизикли аёллар зикр қилинган. Аллоҳ таоло бандаларини тоқатидан ортиқ ишга таклиф қилмайди. Бандаларнинг тоқати етишини билгани учун рўзани фарз қилган. Дўстларига ифтор қилиб бериб, рўза тутмай юрса бўлади, деган гап мутлақо нотўғридир. Рўзадорларга ифторлик қилиб бериш савобли амал, фарз, вожиб эмас. Лекин рўза тутиш фарзи айндир! Аллоҳдан ёрдам сўраб, рўза тутишни бошланг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий Ҳайъатининг жорий йил 27 октябрдаги йиғилиши баёнининг 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги туманлар иш юритувчилари билан маҳорат дарси ташкиллаштирилди.
Унда Ҳуқуқшунослик бўлими бошлиғи Жаҳонгир Ҳотамов масжидлар раҳбар органлари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида адлия органларига бир ой ичида маълумот бериши, масжид устав ва гувоҳномаларини сақлашда эътиборли бўлиш, имом-хатиб ё ноиблар беш вақт намозларда иш жойида бўлиши шартлигини таъкидлади.
Бўлим етакчи мутахассиси Элёр Миноваров масжидларда қурилиш-таъмирлаш ишларида лойиҳа ҳужжатларини ваколатли идоралар билан олдиндан келишиш лозимлигини эслатиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилотларда қонун ҳужжатлари талабларига амал қилиш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш чора-тадбирларига бағишланган мазкур тадбир савол-жавобларга бой бўлди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати