Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Январ, 2025   |   11 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:48
Пешин
12:36
Аср
15:33
Шом
17:17
Хуфтон
18:36
Bismillah
11 Январ, 2025, 11 Ражаб, 1446

Хушхабар: РАМАЗОН ОЙИДА 1370 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА ХАТМИ ҚУРЪОН БЎЛАДИ

1.04.2021   2096   2 min.
Хушхабар: РАМАЗОН ОЙИДА 1370 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА ХАТМИ ҚУРЪОН БЎЛАДИ

Ҳар йили Рамазони шариф кириб келиши билан юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари ила бурканади. Намозхонлар жомелардаги таровеҳ намозларида ўқиладиган Қуръон тиловатига бутун вужуди билан соме бўлиб, улкан ажру савобга эга бўлади ва руҳий-маънавий озуқа олади.

Бу йилги таровеҳ намози ва Қуръон хатми лаззатини мўмин-мусулмон халқимиз ўзгача соғинч, интизорлик ва шавқ билан кутмоқда. Боиси, ўтган йили коронавирус пандемияси сабаби бу улуғ неъматдан бахраманд бўлолмадилар.

Инша Аллоҳ, бу йил юртимиз масжидларида таровеҳ намози ўқилади. Қувонарлиси, 1370 дан зиёд масжидда хатми Қуръон ўтказилади.

Маълумки, 2020 йил коронавирус пандемияси сабаб юртимиздаги масжидлар фаолияти тўхтаб, халқимиз кундалик беш вақт намоз, жума, ҳайит ва таровеҳ намозларини жамоат ила адо этолмаган эди. Алҳамдулиллаҳ, бу йил таровеҳдаги хатми Қуръон файзидан баҳраманд бўламиз.

Таъкидлаш жоизки, йилдан-йилга масжидларимизда хатми Қуръонлар зиёда бўлиб, тартиб ва ўзгача тароватда ўтмоқда. Мисол учун, 2019 йил 1220 масжидда, 2018 йил 1149 масжидда хатми Қуръон ўтказилган эди.

Қуръон ўқиладиган юртда фаровонлик бўлади. Бу жойга Аллоҳнинг раҳмати, баракаси ёғилади, бало-офатлар арийди. Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари “омин”, деса, албатта, Аллоҳ таоло уларни ижобат қилади», деганлар (Имом Табароний ривояти).

Рамазон ойида масжидлардаги таровеҳ намозлари ва хатми Қуръонларда мўмин-мусулмон халқимиз жамоат бўлиб қилинадиган дуолар Ҳақ таоло даргоҳида мустажоб бўлиб, ўлкамизга осудалик, барака, келади, беморларга шифои комил топиб, коронавирус касаллиги арийди, иншa Аллоҳ.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда юртимиз масжидларида Рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар бергандик.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати


Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Учтепа туманида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тадбир бўлиб ўтди

8.01.2025   6440   1 min.
Учтепа туманида

Бугун 2025 йил 8 январ куни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани "Ватан" тантаналар мажмуасида "Жаҳолатга қарши маърифат" номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, аҳоли вакиллари, ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этиб, ислом дини эзгулик, тинчлик ва инсонийлик дини экани, фазилатлар, азалий қадриятлар ифодаси эканлигини тарғиб қилиш, ёш авлодга миллий қадриятларимиз, анъаналаримизни тўғри тушунтириш, юртимиз тинчлигини асраш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида фикрлар билдирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Учтепа туманида Учтепа туманида Учтепа туманида Учтепа туманида Учтепа туманида Учтепа туманида