Қирқ иккинчи Шаржа халқаро китоб кўргазмасида Қуръони каримнинг аудио китоблари, Брайл алифбосидаги адабиётлар кенг намойиш этилмоқда.
Жумладан, “Дар ал-Барак” нашриёти томонидан болалар учун маданий-маърифий китоблар, пайғамбарлар қиссалари жамланган аудио китоблар, шунингдек, кўзи ожизлар учун Брайл алифбосидаги қатор диний асарлар таклиф қилинмоқда.
Aбу Даби араб тили маркази эса Брайл алифбосидаги маданий, ижтимоий ва сиёсий асарларни меҳмонлар эътиборига ҳавола этаяпти.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Савол: Мускат ёнғоғини даво учун истеъмол қилиш мумкинми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Соҳа мутахассислари мускат ёнғоғи таркибида инсонни маст қилувчи модда бор эканини таъкидлайдилар. Шу туфайли фуқаҳолар мазкур мевани маст бўлиш мақсадида истеъмол қилишни ҳаром санайдилар. Аммо даво мақсадида маст қилмайдиган даражада оз миқдорда истеъмол қилиш ёки таомга қўшишни жоиз, дейишган. Валлоҳу аълам
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.