Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Сентябр, 2025   |   16 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:35
Қуёш
05:56
Пешин
12:26
Аср
16:52
Шом
18:48
Хуфтон
20:03
Bismillah
08 Сентябр, 2025, 16 Рабиъул аввал, 1447

01.03.2021   1156   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Россия муфтийлари меморандум имзоладилар

08.09.2025   516   2 min.
Ўзбекистон ва Россия муфтийлари меморандум имзоладилар

#xabar #muftiy #anjuman

Бразилия пойтахтида хизмат сафари билан бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равиль Гайнутдин билан учрашув ўтказдилар. 
 

 Шайх Равиль Гайнутдин юртимизнинг ислом тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини эътироф қилиш баробарида Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ зотлар, Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар мусулмон олами эътиборини қозонгани, қадамжо ва мақбаралар дунё зиёратчиларини ўзига жалб этишини айтди. Шунингдек, Россия муфтийси Бухорои шарифдаги Мир Араб мадрасасида таълим олгани, унга юртимиз уламолари устозлик қилганини айтиш баробарида халқимизнинг одамийлигини, меҳмондўстлиги ва самимийлигини алоҳида таъкидлади.


Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўлкамиздаги диний-маърифий соҳадаги ўзгаришларни баён этиш баробарида диний идоралар ўртасида давомли алоқалар йўлга қўйилгани, биргина шу йилнинг ўзида юртимиз уламолари Россия Федерациясига бир неча бор сафар қилиб, тадбирларда ватандошларимиз билан суҳбатлар ўтказганини айтиб ўтдилар.


Учрашувда икки мамлакат диний идоралари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Унда Ўзбекистон ва Россия мусулмонлари ўртасида диний-маърифий, илмий-маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилган. Кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари вақтинча бўлиб турган Россия ҳудудларида маърифий учрашувлар ўтказиш, имом-хатибларни жалб этиш, диний таълим ва илмий тадқиқотлар борасида ҳамкорлик қилиш, хусусан, томонларнинг таълим муассасаларида олий диний таълим муассасалари талабалари амалиёти ҳамда имом-хатиблар учун малака ошириш курслари ташкил этиш кўзда тутилган.


Учрашув дўстона руҳда ўтди ва мулоқот якунида томонлар эсдалик совғалари алмашдилар. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон ва Россия муфтийлари меморандум имзоладилар Ўзбекистон ва Россия муфтийлари меморандум имзоладилар Ўзбекистон ва Россия муфтийлари меморандум имзоладилар Ўзбекистон ва Россия муфтийлари меморандум имзоладилар Ўзбекистон ва Россия муфтийлари меморандум имзоладилар Ўзбекистон ва Россия муфтийлари меморандум имзоладилар Ўзбекистон ва Россия муфтийлари меморандум имзоладилар Ўзбекистон ва Россия муфтийлари меморандум имзоладилар Ўзбекистон ва Россия муфтийлари меморандум имзоладилар
Ўзбекистон янгиликлари