Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Сентябр, 2025   |   18 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:38
Қуёш
05:58
Пешин
12:25
Аср
16:50
Шом
18:45
Хуфтон
19:59
Bismillah
10 Сентябр, 2025, 18 Рабиъул аввал, 1447

01.03.2021   1173   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Юртимиз уламоларига мукофотлар муборак бўлсин!

09.09.2025   860   5 min.
Юртимиз уламоларига мукофотлар муборак бўлсин!

Уламолар ва одамларга фойдали илмларни таълим берувчи муаллимларнинг Аллоҳ таоло ҳузурида шаънлари улуғ, қадрлари юксакдир. Уларни ислом дини эҳтиром қилишга чақиради. Илм аҳлини Аллоҳ таоло Қуръони каримда мадҳ этиб, шундай марҳамат қилган: “... Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур” (Мужодала 11).
 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида бундай деганлар: “Албатта, олимлар анбиёларнинг меросхўрларидир”.


Миллий тарихимизга назар солсак, азал-азалдан халқимиз, юрт бошида турган аъёнлар ҳам олимларни иззат ва икром қилганларига гувоҳ бўламиз. Буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темурнинг илм маърифат аҳлига, алломаларга қанчалик ҳурмат билан муносабатда бўлгани тарихчилар томонидан ўз манбаларида қайд этилган. Француз олими Лянгле бундай дейди:


“Темур олимларга серилтифот эди. Билимдонлиги билан бир қаторда софдиллигини кўрган кишиларга ишонч билдирарди. У тарихчилар, файласуфлар, шунингдек, илм-фан, идора ва бошқа ишларда истеъдодли бўлган барча кишилар билан суҳбатлашиш учун кўпинча тахтдан тушиб, уларнинг ёнига келарди. Негаки, Темур бу соҳаларга ғамхўрлик қилишга асосий эътиборини берарди”.  


Дарҳақиқат, жамиятнинг маънавий-маърифий даражаси, ҳар томонлама тараққий этиши, хавфсиз бўлиши таълим, олимлар ва устозларга бўлган муносабатга қараб шаклланади.


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда бир қатор диний соҳа вакиллари давлатимиз раҳбарининг фармони билан “Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан тақдирланиши мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги босқичга кўтарилаётгани исботидир. Қолаверса, жамиятда исломий маърифатни кенг ёйиш, миллий-диний қадриятларни тарғиб этиш ва мамлакатимизнинг ислом дунёсидаги нуфузини оширишда катта ҳисса қўшиб келаётган муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларига кўрсатилган юксак эътибор бугунги кунда юртимизда соҳибқирон Амир Темур бошқаруви анъаналари муносиб даражада давом эттиралаётганинг ҳам исботидир. Зеро, олимларга кўрсатилган эҳтиром Ватан ва миллат, маърифат ва диёнат ривожига кўрсатилган эҳтиромдир.


Муфтий ҳазратларига кўрсатилган ушбу эътирофнинг ортида аслида жуда катта меҳнат борлигини эслаб ўтишимиз лозим. Зеро, йиллар давомида тинимсиз меҳнат, изланишлар ва илмий ютуқлар бугунга келиб ўз самарасини бермоқда. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўзининг дин ривожи ва халқ саодати йўлидаги 35 йилдан зиёд вақт мобайнида масжид имом хатиблиги, мударрислик, шаҳар ва вилоят бош имом хатиблиги вазифаларида ишлаб юртимиз мусулмонлари ва ёшларига диний маърифат улашди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси вазифасига тайинланиши билан қисқа муддатда тизимда улкан ислоҳот ва ўзгаришларни амалга оширди. Жумладан, 114 та янги масжид очилиши, 600 дан зиёд масжидлар таъмирланиши ва қайта бунёд этилиши намозхонларни мамнун қилмоқда. Мадрасалар очиш ва диний таълимни ривожлантириш, Қуръон ва тажвидни ўргатиш, имом-хатиб ва мударрисларнинг илм ва малакаларини ошириш, моддий қўллаб-қувватлаш, халқимизнинг саводхонлигини ошириш, уларда пайдо бўлаётган диний саволларга мазҳаб бўйича асосли жавоблар етказиш  каби кенг кўламли ишларни амалга оширишда асосий ташаббускор бўлди.


Олим сифатида 20 дан зиёд асарлар муаллифи бўлган ҳазрат нафақат юртимизда балки, ислом оламида эътирофга эга бўлди. Нуфузли ислом ташкилотларига аъзо бўлди. халқаро илмий анжуманларда долзарб мавзуларида маърузалари билан иштирок этди.


Бугунги ахборот  ва тезкор хабар алмашишда ижтимоий тармоқнинг аҳамияти катта бўлиб турган бир вақтда телевидение, босма ахборот нашрлари, ижтимоий тармоқлар орқали соф ислом таълимотини етказиш борасида юртимиздаги барча диний соҳа вакилларига имкониятлар яратилди. Шахсан, муфтий ҳазратларининг чиқишлари эълон қилинадиган ижтимоий тармоқлар обуначилари сони 3 млн.ни ташкил этаётгани у кишининг диний-маърифий чиқишларини халқимиз катта қизиқиш билан кузатаётганинг далилидир. Аҳоли билан жойларда учрашувлар ўтказиш, мурожаат билан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг муаммоларига ечим топиш борасида ўзлари бошчилик мамлакатимиздаги барча имом-хатиблар халқ билан ҳамдард бўлиб келмоқда.


Яқингача давлатимизда фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларида ютуқларга эришган фуқароларимизга давлат мукофот ва орденлари берилганда, кўп йиллардан буён диний соҳада меҳнат қилиб келаётган уламоларимизга эътибор йўқлиги кўпчилигимизни қалбиизмга маҳсунлик келтирар эди. Алҳамдулиллаҳ, бугунга келиб диний соҳа вакиллари, олимларимиз ҳам ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланмоқда. Бу каби эътибор юртимиз аҳолиси, мўмин-мусулмонлар, айниқса, шу соҳада хизмат қилиб келаётган барча кишиларни мамнун қилиб, руҳларини кўтарди. Қолаверса, бу мукофот диний соҳа ва унда хизмат қилиб келаётган муфтий ҳазрат бошчилигидаги барча ходимларнинг хизматларига эътироф, эътибор ва эҳтиромдир.   


Аллоҳ таоло юртимизни тинч, фаровон, халқимизни соғ-омон қилсин. Юртимиз довруғини оламга ёйишда уламоларимизга куч-қувват ато қилсин. 

Зайниддин домла Эшонқулов, 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

   

Мақолалар