“Эътиқодиййа” бўлимида Бобур Аҳли суннат вал-жамоат ақийдасининг муҳим қоидасини баён этиб, дин ишида кўп эҳтиром зарурлигини уқтиради:
Дин ишиға кўп эҳтиром керак,
Олам аҳли аро имом керак.
Лойиқ эрмас бу ишга ўзга киши,
Керак ушбу имомингиз қурайший.
Кейин шариъатда имом ёки халифа дейилган бу подшоҳга итоат зарурлигини, магар гуноҳ ишга буюрганда, бу итоат этмасликка сабаб бўлишини таъкидлайди.
Халқ аро кимки подшоҳдурур,
Тоатин қилмасанг, гуноҳдурур.
Магар ул ишки, маъсият бўлғай,
Қилмасиға анинг жиҳат бўлғай.
“Подшоҳ агар золим бўлса ҳам, у аҳли ислом ичида ҳукмрондир, шунинг учун унга қарши хуруж қилиш ҳаромдир. шариъатда боғланиш ва низом – интизом ана шудир”, дейди Бобур:
Подшоҳе агар золимдурур,
Аҳли ислом ичра ҳокимдурур.
Анга қилмоқ хуруж бўлди ҳаром,
Будурур шаръ ичра рабту низом.
Бу эътиқод мулк ва давлатнинг низоми учун, салтанат ва миллатни интизомга солиш учун эканлиги тарихдан ҳам маълум.
Мирзо КЕНЖАБЕК
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:
КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! Сизлар ҳам унга салавот ва салом айтингиз!» (Аҳзоб сураси 33/56 оят).
ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ
АСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ
МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:
*«Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барака бўлмайди ва қаерда бўлса ҳам хорланади:
– менинг номимни эшитганда салавоти шариф айтмаган;
– Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган;
– ота-онаси тирик бўла туриб, уларни хурсанд қилмаган.
САЛАВОТ айтишнинг 40 та ФОЙДАСИ:
Иброҳимжон домла Иномов