Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Август, 2026   |   28 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:58
Қуёш
05:28
Пешин
12:30
Аср
17:24
Шом
19:32
Хуфтон
21:00
Bismillah
11 Август, 2026, 28 Сафар, 1448

Президент мактабига экскурсия уюштирилди

03.02.2021   7510   2 min.
Президент мактабига экскурсия уюштирилди

Жорий йил 2 феврал куни “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти 2-курс, 42-гуруҳ талабалари гуруҳ раҳбари Абдуносир Бобамирзаев бошчилигида Наманган шаҳридаги Президент мактабига экскурсия уюштирилди.


Экскурсия давомида Президент мактаби директори Пирназаров Абдурасул ҳамда мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Зокиров Ойбеклар мактабнинг ташкил этилиш тарихи, талабалар ҳаёти ҳамда ўқув жараёни ҳақида батафсил маълумотлар беришди. Талабалар матабнинг барча бинолари, ўқув хоналари, спорт зал, ўқувчиларга мўлжалланган сузиш ҳавзаси, ошхона, кутубхона ҳамда талабалар турар жойларида яратилган шароитларни кўздан кечиришди.

Танишиш жараёнида талабалар, Президент мактабига чет эл давлатларидан жалб этилган малакали ўқитувчилар билан инглиз тилида суҳбатлашиб, билим юртимиз ва унда яратилган шарт-шароитлар, ўқитиладиган фанлар ҳақида сўзлаб беришди. 

Мактабнинг айрим ўқувчилари билан учрашиш чоғида билим юрти ўқиувчиси Абдулносир Бобамирзаев мактабда яратилган шароитлар шукрорнаси ўлароқ ўқувчилар билим олиш йўлида янада тиришқоқ бўлишлари, илм-фан ривожи ва халқимиз фаровонлиги учун хизмат қиладиган, юртимизни дунёга танитадиган юксак кадрлар бўлиб етишиб чиқишга ҳаракат қилишлари юзасидан кўрсатмалар бериб, ўқитилаётган фанларни янада яхшироқ ўрганиш, келажакда етук алломаларимиз каби олимлар бўлиб етишишга бор ғайратлари билан ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида гапириб ўтди.

Экскурсия сўнгида ўқитувчи ва талабаларга яратиб берилган қулайликларни қадрига етиш, юртбошимиз бошчиликларида олиб борилаётган ислоҳотлардан тўғри, унумли фойдаланиб, яратилган шароитларнинг барчаси тинчлигимиз, мустақиллигимизнинг шарофатидан эканлигини таъкидлаб шукроналик руҳида яшашликка чақирдилар ва эсдалик учун суратга тушдилар.

Абдулносир БОБАМИРЗАЕВ,
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом

билим юрти ўқитувчиси

Фотолавҳалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Сиз энг бой одамсиз!

10.08.2026   6308   1 min.
Сиз энг бой одамсиз!

Инсоннинг феъли қизиқ: биз кўпинча ўзимизда йўқ нарсалар ҳақида қайғуриб, қўлимиздаги бебаҳо неъматларни одатдаги ҳолдек қабул қиламиз. Ваҳоланки, биз оддий деб билган қулайликлар, соғлиқ ва бошқа имкониятлар сайёрамизнинг миллионлаб аҳолиси учун энг катта орзу ҳисобланади.


Жумладан, бугунги тонгни дунё бўйича 174 мингга яқин инсон қарши ололмади. Айни дамда 50 миллиондан ортиқ одам саратон касаллиги билан курашмоқда. 300 миллион инсон ранглар жилосини кўриш бахтидан маҳрум. 400 миллионга яқин киши эса эшитиш мосламаларисиз дунё товушларини эшита олмайди. 770 миллиондан ортиқ катта ёшдаги инсон ҳанузгача ўқиш ва ёзишни билмайди. 2,5 миллиарддан зиёд аҳоли глобал ахборот ва интернет имкониятларидан узилган ҳолда яшамоқда. 6,5 миллиард инсон эса самолётда умуман учиб кўрмаган...


Бу рақамлар шунчаки қуруқ кўрсаткичлар эмас. Улар ортида миллионлаб инсонларнинг ана шундай аянчли тақдири ётибди.
Агар сиз ҳозир ушбу матнни ўқий олаётган, атрофдаги ранглар ва товушларни ҳис қилаётган, энг муҳими, янги кунни соғ-омон яшаётган бўлсангиз, демак, сиз сайёрадаги энг бахтли инсонлардан бирисиз. Шундай экан, турмуш ташвишларидан нолишни тўхтатинг. Ён-атрофга боқинг: сиз яшаётган бугунги кунга кимлардир етмади. Демак, ҳар бир хотиржам олинган нафас, ҳар тинч отган тонг учун Яратганга ҳамдлар айтиб, шукроналик кайфияти билан яшанг. Чунки сиз энг бой одамсиз!
 

Акбаршоҳ РАСУЛОВ

 

Ибратли ҳикоялар