Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Ноябр, 2024   |   01 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:36
Қуёш
06:56
Пешин
12:12
Аср
15:35
Шом
17:20
Хуфтон
18:34
Bismillah
02 Ноябр, 2024, 01 Жумадул аввал, 1446

Мазҳабсизлик Ислом динидаги энг хатарли бидъатдир

2.11.2023   1179   3 min.
Мазҳабсизлик Ислом динидаги энг хатарли бидъатдир

Инсонларга тўғри йўлни аниқ қилиб кўрсатиб берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. “Кимга Аллоҳ яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди” деган Пайғамбаримиз Саллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд ва саловатлар бўлсин.

Мазҳаб сўзи аслида арабча “Заҳаба” феъли сўзидан олинган бўлиб йўл, йўналиш деган маънони билдиради. Истилоҳда эса аҳли суннати вал жамоанинг тўрт имомларининг фиқҳий мазҳаблари тушунилади.

Фиқҳий мазҳаблар 4 га, ақидавий мазҳаблар 2 га бўлинади. Бунда Абу Мансур Мотуридийнинг “Мотурудия” ва Абул Ҳасан Ашъарийнинг “Ашъария” мазҳаби киради.

Баъзи инсонлар ўртасида фиқҳий мазҳабларни инкор қилиб, мазҳабсизликка чақирувчилар ҳам учраб туради. Бундай кишилар, асосан, фиқҳдан бехабар, илм остонасига эндигина қадам қўйган ёки ҳақиқий илмдан бебаҳра қолган одамлар бўлади.Улар мазҳабга  эргашишни айб ва нуқсон деб билиб, фиқҳий мазҳаббошиларга тил теккизишгача етиб борадилар. Суриялик машҳур олим Муҳаммад Саъийд Рамазон Бутий мазҳабсизликка чақирувчиларни. Исломдаги энг хатарли бидъат, деб биладилар. У киши мазҳабсизликни динсизликка олиб борувчи қўприк деб атайдилар.

Уламоларимиз, фиқҳий мазҳаблар имомлари ва уларнинг ишларини қуйидаги мисол билан тушунтирадилар:

Бу дунёдан яхши яшаб, ўтиш худди тоғнинг чўққисига эсон-омон чиқишга ўхшайди. Қурьон ва Суннат ўша чуққига чиқишни кўрсатадиган харита ва қўлланма. Мазҳаб имомлари эса, ушбулардан фойдаланиб чўққига чиқишнинг энг осон ва бехатар йўлини топиб, белги қуйиб кетган кишилар. Мазҳабни инкор қилувчилар тоғнинг тагига келиб қулланмани олиб, ўзига янги йўл топиб, чўққига чиқишга ҳаракат қилаётган одамга ўхшайди. Бунинг учун камида мазҳаббошининг илми билан унинг илми тенг бўлиши керак.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: «Албатта» мана шу (Менинг) Тўғри йўлимдир. Унга эргашингиз! (Бошқа турли) йўлларга эргашмангиз! Акс ҳолда, улар сизларни унинг йўлидан айириб қўяди. Тақволи бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) қилган ҳукмлари мана шулардир.

Мазҳабларнинг тўтган йўллларига эса оятдаги  ,,манашу менинг тўғри йўлимдир,, деган жойи тўғри келади.

Диндан фақат ўзиниг дунёвий мақсадлари учун фойдаланишни истаган ёки Қурьон оятлари ва суннатга қўр-кўрона амал қилиб улардан кўзланган ҳақиқий маънони бошқа тарафга бўриб, Ислом уламоларининг йўлини тарк этган киши бетаҳқиқ ўзига ўзи зулм қилган кишидир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Албатта, Аллоҳ одамларга бирор нарсада зулм (ноҳақлик) қилмайди. Лекин одамлар ўзларига зулм қиладилар, деб марҳамат этган. Бизнинг юртимизда Имоми Аъзам, яъни Ҳанафий мазҳаби кенг тарқалган. Шунинг учун ҳар бир инсон ушбу мазҳабга амал қилиб ибодатларини бажарса тўғри йўлдан адашмайди. Аллоҳ таоло барчаларимизни мазҳабга амал қиладиган мўмин бандалардан қилсин.

Зафар Яҳёев,
 Ургут туман “Мирзо Улуғбек” жоми масжиди имом-хатиби

 

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Диндан узоқлашишнинг оқибати

31.10.2024   13654   1 min.
Диндан узоқлашишнинг оқибати

Диндан узоқлашар эканмиз, асл мақсаддан, рисолатдан ва инсоний қадриятлардан йироқлашган бўламиз. Натижада жамиятда ёмонлик, зулм ҳукм суради, ёвузликка, маст қилувчи ичкиликларга қизиқиш ортади, оилага, соғлом турмуш тарзига рағбат йўқолади, ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларга ҳам футур етади, иқтисодий ҳаёт эса рибо ва қимор билан тўлиб-тошади. Оқибатда гуноҳлар кескин кўпайиб кетади.

Шу боис инсон доимо динга эҳтиёж сезади ва ундан ҳеч қачон беҳожат бўлмайди! 

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

ИНФОГРАФИКА