Россия ислом университети Россия марказий мусулмонлар диний идораси ва Ислом маданияти, фан ва таълимини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида “Евросиё маконида Ислом таълимини ривожлантириш” мавзусидаги халқаро анжуман ўтказди. Унда Россия Федерацияси, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Белоруссия диний идоралари, ислом ташкилотлари қатнашди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов онлайн тарзда иштирок етиб, “Мусулмон жамиятида диний таълим муассасаларининг ўрни “Ўзбекистон мисолида)” мавзуидаги маъруза билан қатнашди.
Тадбирда Евросиё уюшмаси Ислом таълимини тарғиб қилиш, Ислом таълимининг замонавий тизимини қуриш имконияти вужудга келгани таъкидланди. Ушбу таълим мусулмонларнинг диний идоралари, Ислом маънавий маърифий ташкилотлари, мавзули ва ихтисослашган давлат муассасалари ўртасида икки ва кўп томонлама алоқалар мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Жорий йилнинг 6 май куни Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида навбатдаги маърифий учрашув ташкил этилди.
Унда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов томонидан муассаса ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талабаларига "Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъмилаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати Концепцияси"нинг мазмун-моҳиятини ифода этувчи махсус курс машғулоти ўтиб берилди.
Тадбир давомида Концепцияда мустаҳкамланган виждон эркинлиги тамойиллари, диний эътиқод эркинлигини таъминлашга қаратилган қонунчилик асослари ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари кенг ёритилди. Диний-маърифий соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Манба: Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати