Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар университети Франциянинг Ницца шаҳридаги ҳужумгв муносабат билдирди. Ушбу муносабатда жумладан шундай дейилади:
Ал-Азҳари шариф ва унинг раҳбари Шайхул-азҳар Доктор Аҳмад Тоййиб ҳазратлари Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр Дам черкови яқинида уч кишининг ўлимига ва бошқаларнинг жароҳатланишига сабаб бўлган машъум террор ҳужумини қатъиян қоралайди.
Ал-Азҳар ҳар қандай ҳолатда ҳам террористик ҳаракатларни оқлаб бўлмаслигини, ушбу хатти ҳаракатлар нафақат Ислом динининг, балки барча илоҳий динларнинг бағрикенглик таълимотига зид эканини таъкидлайди. Шу билан бирга ҳар қандай зўравонлик, экстремизм ва муросасизлик ҳаракатларига қарши кураш заруратини яна бир бор эслатиб ўтади.
Азҳари шариф ушбу жирканч террор ҳодисасини қоралаш билан бирга, халқлар орасида зўравонлик ва нафрат риторикаси кучайиб бораётгани ҳақида огоҳлантиради. Айниқса, гап бошқаларнинг эътиқоди ҳақида кетганда донолик, ақл ва ижтимоий масъулиятга содиқликни устун қўйишга чақиради.
Ал-Азҳар қурбон бўлганларнинг оилалари ва француз халқига ҳамдардлик билдиради, Аллоҳдан жароҳат олганлар тезроқ соғайиб кетишини сўраб дуо қилади.
Манба: azhar.eg
#xushxabar #yangi_nashr
Юртимиз алломалари қолдирган бебаҳо илмий асарларни ўрганиш, уларни она тилимизга таржима қилиб халқимизга етказиш бугунги куннинг муҳим масалаларидан.
Улуғ ватандошимиз, қомусий олим Имом Абулқосим Маҳмуд ибн Умар Замахшарий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Мақомоти Замахшарий” асари ана шундай қимматли манбалардан бири ҳисобланади.
Орадан қарийб минг йил ўтганига қарамай ҳалигача аҳамиятини йўқотмай келаётган ушбу нодир асар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари, устоз Ҳомиджон қори Ишматбеков томонидан таржима қилиниб, нашр этилди.
Ушбу асар элликта мақомадан иборат бўлиб, унда ҳар бир мусулмон кишида бўлиши талаб этиладиган поклик, қаноат, нафс тарбияси, иффат, дўстлик, тақво, сабр, шукр, Аллоҳдан қўрқиш каби гўзал одоблардан намуналар баён қилинган.
Араб тилига қизиқувчи, келажакда тилшунос бўлиш истагида бўлганлар учун ҳам муҳим манба бўлган ушбу асарни Аллоҳ таоло халқимизга муборак айласин!
Маълумот ўрнида, "Мақомати Замахшарий" китобини юртимиздаги китоб дўконлари ҳамда "Шамсиддинхон Бобохонов" нашриёт матбаа ижодий уйидан харид қилиш мумкин. (Боғланиш рақамлари: +998712273430, +998998391607).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати