Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Октябр, 2026   |   7 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:19
Қуёш
06:38
Пешин
12:08
Аср
15:55
Шом
17:42
Хуфтон
18:57
Bismillah
18 Октябр, 2026, 7 Жумадул аввал, 1448

23.10.2023   6510   1 min.
Мақолалар
Бошқа мақолалар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди

13.04.2026   20647   1 min.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди

Жорий йил 11 апрель куни пойтахтимиздаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида у киши таваллудининг 74 йиллигига бағишланган «Ёшларга соф Ислом маърифатини танитиш ва уларни ёт ғоялар таъсиридан асрашда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ўрни» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуманда юртимизнинг таниқли уламолари, фан докторлари, исломшунос тадқиқодчилар, Шайх ҳазратнинг яқинлари, шогирдлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.  

Сўзга чиққан нотиқлар Шайх ҳазратларининг юртимизда диний-маърифий билимларни юксалтириш, умматни бирлик ва ҳамжиҳатликка чорлаш ҳамда тафриқага барҳам бериш йўлидаги улкан хизматларини алоҳида эътироф этди. 

Таъкидланганидек, Шайх ҳазрат қолдирган бой илмий мактаб ва бебаҳо асарлар бугунги кунда ёш авлодни соғлом эътиқод, ватанпарварлик ва мўътадиллик руҳида тарбиялашда асосий манба бўлиб хизмат қилмоқда.

Маърифий тадбир доирасида экстремизмга қарши маърифат билан курашиш ва тинчликни асрашга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди. 

Анжуман иштирокчилари томонидан ўзбек, турк, инглиз, араб ва рус тилларида тақдим этилган мақолалар жамланган махсус илмий тўплам нашр этилиши режалаштирилган.

Бу каби анжуманлар Шайх ҳазратларининг меросини замонавий тадқиқотлар билан бойитган ҳолда халқимизга етказиш ва жамиятда маънавий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди