Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Ноябр, 2026   |   3 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:47
Қуёш
07:08
Пешин
12:12
Аср
15:24
Шом
17:09
Хуфтон
18:25
Bismillah
13 Ноябр, 2026, 3 Жумадул сони, 1448

23.10.2023   9927   1 min.
Мақолалар
Бошқа мақолалар

Болангизга насиҳат қилишдан чарчаманг

02.02.2026   8466   1 min.
Болангизга насиҳат қилишдан чарчаманг

Ҳар куни фарзандларимни боғчага олиб борар эканман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини эслатаман: “Таомланишдан олдин қўлларингизни ювинг, овқатни ўнг қўлингиз билан “бисмиллаҳ”ни айтиб енг, таомланиб бўлиб Аллоҳга ҳамд айтинг, Аллоҳни зикр қилишни унутманг, айниқса “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”ни кўп айтинг, жума кунлари салавот: “Аллоҳумма солли ъалаа Саййидина Муҳаммад”ни айтишни кўпайтиринг”.


Кунларнинг бирида болаларимни боғчага олиб кетардим. Одатдагидек кундалик одобларни унутмасликларини бирма-бир такрорлаб, эслатдим. Болаларимни боғча опасига топшириб, “Аллоҳим фарзандларим Ўзингга омонат. Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм”, деб ортимга қайтдим.

Шунда боғча опаси: “Фарзандларингиз жуда тарбияли. Ҳар сафар овқатланиб бўлишгач, дуо қилишади”, деди. Бу гапдан ниҳоятда қувониб кетдим. Чунки дилбандимнинг севикли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одобларидан бирига амал қилиши мен учун дунё ва ундаги жамики нарсалардан севимлироқдир. Шунда ҳаёлимда фақат бир гап айланарди: “Демак, фарзандларга одобни қайта-қайта эслатавериш, асло малолланмаслик ва эринчоқлик қилмаслик керак экан”.


Сиз кўзингиз қувончига қайси одобларни эслатяпсиз.....?

 

Даврон НУРМУҲАММАД