Ўзгани авратига тикилмоқ шариатимизда ҳаром қилинган. Лекин фуқаҳолар маълум истисноларни баён қилган бўлиб, уларни авратига қараш мубоҳ саналади.
Ҳошияда айтилишича, «тили чиқиб гапира оладиган ёшдаги болаларнинг авратига тикилиш ҳаром бўлади.»
Шу тўрт тоифадан бошқаларнинг авратига узрсиз назар қилиш мутлақ ҳаром дейилган. Хоҳ у шаҳвоний назар ва ё аксинча бўлсин бари бирдек ҳаромдир. Аммо узрли бўлса жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Аллоҳ (бегонанинг авратига) назар қилувчини ва (ўз авратини бошқаларга кўз-кўзлаб) томоша қилдирувчини лаънатлади» (Байҳақий ривоят қилган).
Яланғоч авратга назар ҳаром бўлганидек, юпқа ва тор кийим кийганларнинг кийими устидан назар қилиш ҳам ҳаромдир. Чунки тор ва юпқа кийим бадан ва қоматни ошкор қилиб туриши сабабли яланғоч ҳукмида бўлади.
Авратлар:
Биринчи мақола: http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22953-noma-ram-ajollarga-arashning-zarari-birinchi-ma-ola
Муаллиф: Ботирали Алишер ўғли
Манба: fiqh. uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Наманган вилоятига сафарлари давомида вакилликнинг янги биносида туман-шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Муфтий ҳазратлари юртимизда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар ҳамда соҳа ходимлари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритар экан, имом-хатибларнинг дин пешвоси сифатидаги иш фаолиятларини жадаллаштиришлари зарурлигини таъкидладилар.
Шунингдек, соҳа ходимларини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, имомларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва хорижда касб-маҳоратини юксалтириш борасидаги ишлар алоҳида эътироф этилди.
Таҳлилий мажлисда жорий йилнинг биринчи ярмида вилоят имом-хатиблари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Хусусан, 40 мингта маърифий тадбир, ОАВларда 9 мингта чиқишлар қилиниб, 5 500 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилгани, 5 300 та мигрант оилалари билан мулоқот қилингани ҳамда эҳтиёжманд оилаларга 5 млрд сўм, мадрасаларга эса 800 млн сўмлик хайрия ёрдамлари кўрсатилгани юқори баҳоланди.
Йиғилишда Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги олдидан ҳамда "Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги" доирасида масжидларни ободонлаштириш, тозалик ва техник хавфсизлик чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди. Шу билан бирга, Фатво маркази фаолияти, ўз устида ишлаш, имом-хатиблар фаолиятини рақамлаштириш ҳамда muftiy.uz мобиль иловаси имкониятларидан самарали фойдаланиш таъкидланди.
Муфтий ҳазратлари сўзлари ниҳоясида ҳар бир бош имом-хатиб ўз ҳудудида фаолият юритаётган дин пешволарининг фаолиятларини таҳлилий ўрганиб, масъулият, садоқат, фидоийлик ва ташаббускорлик билан хизмат қилишларини таъминлаши лозимлиги айтилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати