Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Август, 2026   |   2 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:04
Қуёш
05:32
Пешин
12:28
Аср
17:20
Шом
19:27
Хуфтон
20:52
Bismillah
15 Август, 2026, 2 Рабиъул аввал, 1448

Номаҳрам аёлларга қарашнинг зарари (иккинчи мақола)

03.10.2020   5592   3 min.
Номаҳрам аёлларга қарашнинг зарари (иккинчи мақола)

Ўзгани авратига тикилмоқ шариатимизда ҳаром қилинган. Лекин фуқаҳолар маълум истисноларни баён қилган бўлиб, уларни авратига қараш мубоҳ саналади.

  1. Инсоннинг ўз аврати. Киши ўз авратига кўзи тушса ва ёки ихтиёрий қараса буни гуноҳи йўқ.
  2. Қаралаётган шахс, хоҳ ўғил хоҳ қиз бўлсин шаҳват ёшида бўлмаса. Бу тили чиқмаган, яъни гапира олмайдиган даражада ёш бўлиши билан белгиланган. Фақиҳ Абу Лайс «шаҳват ёши тўққиз ёш» деб фатво берган бўлсалар ҳам.

Ҳошияда айтилишича, «тили чиқиб гапира оладиган ёшдаги болаларнинг авратига тикилиш ҳаром бўлади.»

  1. Саҳиҳ никоҳ билан уйланган аёли. Фосид никоҳ билан бўлса унга ҳам назар қилиш ҳаром. Масалан бировни никоҳидаги аёлга уйланиб олган киши шу аёлнинг авратига қараши ҳаром ҳисобланади.
  2. Ўз чўрисини авратига қарашҳаром эмас.Бироқ чўриларнинг ҳаммасида ҳам, назар ҳалол қилинган эмас. Мусоҳара (қудачилик) йўли билан маҳрам бўлган чўрилар мустасно. Масалан она бола чўриси бўлиб уларнинг қизини хотин қилган бўлса онасининг авратига қараши ҳаром ҳисобланади. Чунки у қайин она ҳисобидадир. Шунингдек, ўз чўрисини ўзгага никоҳлаб берган бўлса бу чўри ҳам хожасидан маълум масофада туради. Ҳурмати ғализа, яъни чўрисига уйланиб сўнгра уни икки талоқ қилган бўлса унинг ҳам авратига қараши мумкин эмас. Ёки чўри мушрика бўлса. Унинг ҳам авратига қараш тақиқланади. Икки кишининг ўртасидаги шериклик чўрилар ҳам ўз ҳожаларидан авратларини олиб қочишлари лозим.

Шу тўрт тоифадан бошқаларнинг авратига узрсиз назар қилиш мутлақ ҳаром дейилган. Хоҳ у шаҳвоний назар ва ё аксинча бўлсин бари бирдек ҳаромдир. Аммо узрли бўлса жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Аллоҳ (бегонанинг авратига) назар қилувчини ва (ўз авратини бошқаларга кўз-кўзлаб) томоша қилдирувчини лаънатлади» (Байҳақий ривоят қилган).

Яланғоч авратга назар ҳаром бўлганидек, юпқа ва тор кийим кийганларнинг кийими устидан назар қилиш ҳам ҳаромдир. Чунки тор ва юпқа кийим бадан ва қоматни ошкор қилиб туриши сабабли яланғоч ҳукмида бўлади.

Авратлар:

  1. Эркак кишининг аврати — киндик остидан тизза остигачадир. Демак, эркак кишининг киндигини остидан тиззасини остигача бўлган аъзоларига қараш, эркакларга ҳам, бегона аёлларга ҳам мутлақ ҳаромдир.
  2. Шунингдек икки аёл ҳам бир-бирларини киндигини остидан тиззасини остигача бўлган аъзоларига асло қарай олмайдилар. Чунки икки аёл орасидаги аврат, худди икки эркак орасидаги аврати каби олинади.
  3. Эркак ва бегона аёл орасидаги аврат — Агар қаровчи эркак бўлиб томоша қилинувчи ҳур, аёл бўлса унинг юзи ва кафтларидан бошқа барча аъзоларидир. Юзи ва кафти аврат бўлмасада унга ҳожатсиз қараш макруҳдир.
  4. Агар назари тушиб қолган аёл ўз маҳрами бўлса. Масалан опа ёки синглиси. Бу ҳолатда у билан аврат чегараси (кийимидан ташқаридаги), қорин ва бел қисми қўшимча қилинган ҳолда ҳудди икки эркак аврати каби олинади. Яъни, киши ўз опаси ёки синглисини боши, бўйни, кўкраги, қўлтиғи, болдири, оёқларига «шаҳвати уйғониб кетишидан омонда бўлиш шарти» билан, назар тушиб қолса (Давоми бор).

Биринчи мақола: http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22953-noma-ram-ajollarga-arashning-zarari-birinchi-ma-ola

Муаллиф: Ботирали Алишер ўғли

Манба: fiqh. uz

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Байрам шукуҳи Жиззахда ҳам давом этмоқда

11.08.2026   25255   1 min.
Байрам шукуҳи Жиззахда ҳам давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Вақф” хайрия жамоат фондининг Жиззах вилояти филиали томонидан хайрия тадбири ташкил этилди.

Вилоятнинг турли ҳудудларидан бўлган боқувчисини йўқотган 35 нафар боланинг хатна тўйи қилиб берилди.

Тадбирда болажонларга велосипед, костюм-шим ва кўйлаклар, ширинликлар қутиси совға қилиниб, байрам дастурхони ёзилди.

Болажонларга қўшилиб, уларнинг яқинлари ҳам қувончдан ташаккур айтиб, ташкилотчилар, Юртбошимиз ҳақларига дуолар қилишди.

Шунингдек, тадбир доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилиб, уларга ҳам ҳадялар улашилди.

Бундай эзгу ташаббуслар жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва инсонпарварлик туйғуларини юксалтиришга хизмат қилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Байрам шукуҳи Жиззахда ҳам давом этмоқда Байрам шукуҳи Жиззахда ҳам давом этмоқда Байрам шукуҳи Жиззахда ҳам давом этмоқда Байрам шукуҳи Жиззахда ҳам давом этмоқда
Ўзбекистон янгиликлари