Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Апрел, 2026   |   6 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:04
Қуёш
05:31
Пешин
12:26
Аср
17:12
Шом
19:17
Хуфтон
20:36
Bismillah
24 Апрел, 2026, 6 Зулқаъда, 1447

19.10.2023   2180   1 min.
Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Зуҳд меваси

23.04.2026   3035   1 min.
Зуҳд меваси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Дунёнинг мол-мулкига эътибор қилмаган зоҳиднинг қалбини Аллоҳнинг ўзи бой қилиб қўяди. Унга гарчи хоҳламасада дунё бойлигидан бериб қўяди. Шу маънода  улуғ зоҳидлардан бирларини Аллоҳга қилган гўзал муножотини тингланг:

“Аллоҳим, Сени йўқотган нимани топди?! Сени топган эса нимасини  йўқотди?! Сендан ўзга жойда орому ҳаловат излаган, уни топмади. Сени қўйиб бошқа томонга югурган, зиёну заҳматда қолди”.


Бир одам Иброҳим Адҳам қуддиса сирруҳудан кўйлакларини ўзлари тикаётганларини кўриб сўради:

“Эй Иброҳим, Аллоҳ сизга Балх подшолиги ўрнига нима берди?”

Иброҳим қуддиса сирруҳу жавоб бердилар:

“Аллоҳнинг менга берган нарсаларини англаб етиш учун сени ақлинг ожизлик қилади, лекин шунга қарамасдан, Аллоҳнинг менга ато этганларидан сени фаҳминг оладиган бир нарсани кўрсатаман, ўзинг тушиниб оласан”.


Иброҳим қўлларидаги игнани денгизга ташлаб, сўнг  уни қайтариб беришлигини сўраб Аллоҳга дуо қилдилар. Шу онни ўзида оғизларида олтин игналар тутган, саноқсиз балиқлар бирин кетин дарёдан бошларини чиқара бошладилар.

Иброҳим Адҳам қуддиса сирруҳу:

“Ё Худойим, ўзимни игнамни қайтариб беришингни хоҳлайман,” дедиларда, ёнларидаги  одамга қарата:

“Бу  Аллоҳнинг менга берган ва сени фаҳминг олиши мумкин бўлган неъматларидан биргинаси эди холос”, деб жавоб бердилар.

 

“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Йўлдош Эшбек, Даврон Нурмуҳаммад
таржимаси.

Мақолалар