Жанубий Корея ҳукумати мусулмон туризмига эътибор қаратиб, ҳалол дам олишни танлаганларни мамлакатга ташриф буюришларига жалб қилишга интилмоқда. Корея туризмни ривожлантириш миллий ташкилоти сайёҳлик йўналишларини тарғиб қилиш доирасида мусулмонларнинг ушбу Осиё мамлакатида дам олиш имкониятларини намойиш этувчи бир қатор видеороликларни чиқарди.
Islamisemya.com маълумотлари бўйича, жумладан, видеороликлар Жанубий Кореянинг ҳалол ресторанлар ҳафталигига бағишланган бўлиб, кейинги душанбадан бошлаб Youtube даги Korea Tourism Organization каналида "ҳалол ТВ" эфирга чиқа бошлайди.
2 ҳафта ичида канал мусулмонлар бу мамлакатда қандай ҳалол корейс таомларидан таътиб кўришлари мумкинлигини кўрсатади. Кореянинг "энг яхши ошпаз" reality-шоуси ғолиби Чои Гванг-хо ҳалол пазандачилик шоусининг олиб борувчиси бўлади.
Шоунинг яна бир эпизодида мусулмон муҳожирлар томошабинларни мамлакатдаги энг яхши ҳалол ресторан ва кафелар билан таништиради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бугун, 10 август куни Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжидида хайрли ва саховатпеша тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда яқинлашиб келаётган янги ўқув йили муносабати билан Урганч шаҳар бош имом-хатиби Ҳасанбой домла ва саховатпеша ҳомийлар ташаббуси билан боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.
Тадбир доирасида мактаб ёшидаги ўқувчиларга янги ўқув йили учун зарур бўлган мактаб формаси, сумка ва тўлиқ ўқув қуроллари тўпламлари тантанали равишда топширилди.
Маросим якунида юртимиз тинчлиги, хонадонлар файзу баракаси ва хайрли ишга ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонлар ҳақига эзгу дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати