Мўмин-мусулмонлар ҳайит намозини эмин-эркин, кўтаринки руҳда адо этиши учун масжидларда қулай шароит яратилди. Масжидларга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, намозхонлар учун жойлар ажратилди. Ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари навбатчилиги ташкил этилди.
Нуроний отахонлар ушбу қутлуғ кунда юртга тинчлик-фаровонлик, қут-барака сўраб дуолар қилди.
Юртимиздаги жоме масжидларида ўқилган ҳайит намозидан тайёрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз:
2. Қорақалпоғистон Республикасида Нукус шаҳридаги «Имом эшон Муҳаммад» жоме масжидида.
4. Бухоро шаҳридаги “Волидаи Абдулазизхон” жоме масжидида.
5. Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги “Янги қишлоқ” ҳамда Зомин туманидаги “Маърифатли” жоме масжидларида.
6. Навоий шаҳридаги “Алишер Навоий” жоме масжидида.
7. Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидида.
8. Самарқанд шаҳридаги “Намозгоҳ” жоме масжидида.
9. Сирдарё вилоятидаги “Гулистон” жоме масжидида.
10. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Султон Саодат” жоме масжидида.
11. Тошкент вилояти Тошкент туманидаги “Раҳим ота” жоме масжидида.
12. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги “Кўк гумбаз” ҳамда Ғузор туманидаги “Ҳазрати Мирижанда ота” жоме масжидларида.
13. Фарғона шаҳридаги “Тоиба” жоме масжидида.
14. Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Охун бобо” жоме масжидида.
Камола ЮСУПОВА,
ЎзА суратлари
Бугун, 15 сентябрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар муфтийлари йиғилиши ва халқаро анжуманнинг нуфузли иштирокчиларини қабул қилди.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Озарбайжон етакчисига Давлатимиз Раҳбарининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдилар.
Учрашувда қардош давлат Раҳбари нутқ сўзлаб, халқаро анжуманларнинг аҳамиятига тўхталди. Мулоқот чоғида сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва дўстона алоқалар янги босқичга кўтарилгани алоҳида эътироф этилди.
Туркий давлатлар етакчиларининг қатъий сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари натижасида илм-фан, таълим, маданий-гуманитар ҳамда диний-маърифий жабҳаларда ҳамкорлик жадал суръатларда ривожланаётгани таъкидланди. Бу эзгу саъй-ҳаракатлар Диний идоралар раҳбарларининг муштарак мақсадлар йўлида бирлашиши, халқларимиз ўртасидаги қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, тинчлик-осойишталикни асраш ҳамда замоннинг долзарб масалалари бўйича муштарак фатво ва баёнотлар қабул қилишда муҳим пойдевор бўлаётгани қайд этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати