Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Тасаввур қилинг, Жаннатнинг дарвозалари аста-секин очила бошлади. Сиз Жаннатга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга киряпсиз...
Аллоҳ таоло Жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўлишимизни насиб этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Мусулмон биродарингиз қилган хатосини тан олиб, сиздан узр сўраб келса, самимий узр сўраётганига аломатлар бор бўла туриб, унинг узрини қабул қилмаслигингиз таҳримий макруҳ бўлади. Чунки бу вазиятни ўзининг фойдасига суистеъмол қилиш ва биродардан ёмон гумон қилиш бўлади.
Ибн Жавдон розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким мусулмон биродаридан узр сўраса-ю, аммо у қабул қилмаса, унга (ноҳақ) ўлпон йиғувчининг гуноҳи каби гуноҳ бўлади", деганлар.