“Haj safari uchun sanoqli joylar qoldi!”, “Bizning firma bilan haj qiling!”, “Haj uchun yarim narxni toʻlang!”
Ayni kunlarda ijtimoiy tarmoqlarda shu kabi jimjimador sarlavha ostidagi reklamalar koʻpaymoqda.
Yodingizda tuting! Saudiya Arabistonida Haj amallarini bajarish uchun sizda “Haj-2024” vizasi boʻlishi shart.
Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
Шу йилнинг 9–11 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида республикамиз бўйлаб фаолият олиб бораётган салоҳиятли ва фидойи ёш диний соҳа ходимлари учун “Тенгдош-тенгдошга” тамойили асосида илмий-амалий ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади — ёш кадрларнинг ўз тенгдошлари билан маърифий-профилактик ишларни ташкил этиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларнинг диний ва ижтимоий-маънавий билимларини янада бойитишдан иборат.
Бугун мазкур амалиёт дастури доирасида иштирокчилар пойтахтимиздаги муҳим диний-маърифий муассасаларда бўлиб, ўз тажрибаларини оширдилар:
Хусусан, дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Фатво марказида бўлган ёш мутахассислар бугунги кундаги долзарб масалалар юзасидан фатволар ишлаб чиқиш ва уларга илмий ечим топиш жараёнлари билан бевосита яқиндан танишди.
Шунингдек, иштирокчилар Тошкент ислом институтига ташриф буюриб, олийгоҳдаги ёшлар билан ишлаш тизими, маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ҳамда талабаларнинг дуал таълим шаклидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот олди.
Ташрифлар давомида соҳа мутасаддилари томонидан муассасалар фаолияти, улардаги янгиликлар ва замонавий иш услублари ҳақида атрофлича тушунча берилди.
Қизғин савол-жавоб ва очиқ мулоқот руҳида ўтган бугунги машғулотлар ёш кадрлар учун ҳақиқий тажриба мактаби вазифасини ўтади.
Мазкур амалий ўқувлар 11 ноябрга қадар давом этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати