Шу йил 3 май куни Таиланд Ислом маркази Ислом ва ҳалол иқтисодиёти халқаро анжуманини Шайхул ислом идораси ва Таиланд ислом банки билан ҳамкорликда ўтказилади.
Анжуманда Бруней, Индонезия, Малайзия ва бошқа қўшни исломий ва исломий бўлмаган мамлакатлардан ташриф буюрган меҳмонлар, Таиланд парламенти спикери Ван Нур Муҳаммад Матҳа ва Таиланддаги шайхул ислом Aрун Бончом маъруза қилади.
Тадбир бугун, 3 май куни маҳаллий вақт билан соат 9:30 дан 18:00 гача Таиланд пойтахти “Бангкок”даги “Инҳеританcе” меҳмонхонасида бўлиб ўтади.
Шунингдек, анжуманни ташкил этишда Таиланднинг бир қатор хусусий ва давлат муассасаларнинг Жануби-Шарқий Осиё давлатлари Ассоциациясига (AСЕAН) аъзо давлатлар билан ҳамкорлик қилиш режа қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
حدثنا أبو عمرو أحمد بن حازم الكوفي نا ثابت بن موسى عن شريك عن حكيم بن جبير عن محمد بن عبد الرحمن بن يزيد عن أبيه عن ابن مسعود - رفعه إلى النبي صلى الله عليه وسلم - قال: ”من سأل عن ظهر غنى جاء يوم القيامة وفي وجهه خدوش أو خموش أو كدوح“ .قيل له: وما الغنى قال: ”خمسون درهما أو قيمتها من الذهب“.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, ҳадисни Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламга нисбат берган: “Ким беҳожат бўла туриб (садақа) сўраса, Қиёмат куни юзи тимдаланган, тирналган ва шилинган ҳолда келади”, дедилар.
“Беҳожатлик қанча?” дейишди. У зот алайҳиссалом: “Эллик дирҳам ёки унинг қийматидаги тилла”, дедилар.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси