Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:00 Анонс
01:00 Муфтий ҳазрат бутунжаҳон маданиятлараро форумида иштирок этдилар
01:23 Муфтий ҳазратлари Эрон ва Украина элчиларини қабул қилдилар
01:53 Фуқаролар мурожаати доимо эътиборда
02:27 Юз йиллик тарихга эга “Малик ота” масжидида диний-маърифий тадбир бўлиб ўтди
02:51 Ҳаж ибодатига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда
03:24 Мирзаобод туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди
03:45 Тил билимдонлари аниқланди
04:09 Отинойи маънавият тарғиботчисидир
05:00 Китобсевар талабалар китоб ярмармасида
05:23 «Усмон мусҳафи»ни реставрация қилиш режалаштирилган
Истиқлолимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев иштирокида Қувасой шаҳрида хайрия тадбир ўтказилди. Унда 33 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари, 43 нафар болажонга эса ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар ҳадя қилинди.
Тадбирда фарзандлар учун муносиб шароит яратиш эзгуликнинг энг гўзал кўринишларидан бири экани, бугун ёш авлоднинг билими ва камоли учун қилинган ҳар бир хайрли амал эртанги кун тараққиётига муҳим ҳисса бўлиб қўшилиши таъкидланди.
Бундай тадбирлар, шунингдек, Бувайда туманидаги «Катта маҳалла» масжиди жамоаси томонидан ҳам ташкил этилди. Унда ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларидан 70 нафарига мактабда таълим олиши учун зарур бўлган ўқув қуроллари тарқатилди. Болажонлар мустақиллик байрами ҳамда бошланажак янги ўқув йили билан муборакбод этилди.
Илм ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай эзгу ташаббуслар Фарғона шаҳридаги "Хўжамбердибой", Сўх туманидаги "Султон Маҳмуд" масжиди жамоаси томонидан ҳам ташкил этилмоқда.
ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати