Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Декабр, 2024 | 24 Жумадул сони, 1446
Aввалги сайт
O`Z
РУ
EN
AR
Ҳидоят маскани
Тошкент шаҳри
Бомдод
06:22
Қуёш
07:47
Пешин
12:28
Аср
15:18
Шом
17:02
Хуфтон
18:22
25 Декабр, 2024, 24 Жумадул сони, 1446
Aввалги сайт
Иймон
Намоз
Рўза
Закот
Ҳаж
Қуръон
Ислом сабоқлари
Aлоқа
YouTube
Янгиликлар
Ўзбекистон янгиликлари
Дунё янгиликлари
Мақолалар
Жума мавъизалари
Медиа
Видеолавҳалар
Aудио
Фотолавҳалар
Муслим Радио
Бўлимлар
Кутубхона
Табобат
Масжид бунёдкорлари
Ҳаж ва умра
Aлоқа
Қуръони карим
Ҳадиси шариф
Фиқҳ
Сийрат ва ислом тарихи
Тафсири ирфон
Ҳориждаги юртдошим
Рамазон-2020
Рамазон-2021
Муфтий минбари
Фатво
Таҳорат
Намоз
Рўза
Закот
Ҳаж ва Умра
Жаноза
Жаҳолатга қарши маърифат
Мақола
Инфографика
Видео
Aудио
10.05.2024
45
1 min.
Мақолалар
МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ
Бошқа мақолалар
Мақолалар
23 савол
24.12.2024
772
2 min.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Одамларнинг энг олими бўлишни истайсизми? – Аллоҳга тақво қилинг.
Одамларнинг энг бойи бўлишни истайсизми? – Аллоҳ берган неъматларига қаноат қилинг.
Одамларнинг энг адолатлиси бўлишни истайсизми? – Ўзингизга ёққан нарсани бошқаларга ҳам раво кўринг.
Одамларнинг энг яхшиси бўлишни истайсизми? – Инсонларга манфаат етказишга ҳаракат қилинг.
Аллоҳга энг яқин банда бўлишни истайсизми? – Аллоҳ таолони кўп зикр қилинг.
Иймонингиз комил бўлишини истайсизми? – Хулқингизни гўзал қилинг.
Муҳсинлардан бўлишни истайсизми? – Аллоҳ таолога Уни кўриб тургандек ибодат қилинг. Агар бунга қодир бўлмасангиз У Зот сизни кўриб турганини унутманг.
Итоат этувчилардан бўлишни истайсизми? – Аллоҳнинг фарзларини ўз вақтида адо этинг.
Қиёмат куни юзингиз нурли бўлишини истайсизми? – Ҳеч кимга зулм қилманг.
Қиёмат куни Аллоҳ таоло сизга раҳм қилишини истайсизми? – Инсонларга раҳм қилинг.
Аллоҳ гуноҳларингизни кечиришини истайсизми? – Истиғфор айтинг.
Инсонларнинг энг саховатпешаси бўлишни истайсизми? – Мусибатингизни одамларга билдирманг, уларга шикоят қилманг.
Одамларнинг энг кучлиси бўлишни истайсизми? – Аллоҳга таваккул қилинг.
Аллоҳ ризқингизни кенг қилишини истайсизми? – Доимо таҳоратли ҳолда юришга одатланинг.
Аллоҳ ва Унинг Расулига муҳаббатли бўлишни истайсизми? – Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрган нарсаларни яхши кўринг.
Қиёмат куни Аллоҳнинг ғазабига учрамасликни истайсизми? – Аллоҳ яратган бирорта махлуқотга ғазаб қилманг.
Дуоларингиз қабул бўлишини истайсизми? – Луқмангиз ҳалол бўлишига эътиборли бўлинг.
Қиёмат куни Аллоҳ таоло айбларингизни беркитишини истайсизми? – Одамларнинг айбларини яширинг.
Гуноҳларни нима ювиб юборади? – Кўз ёшлар, хушуъ-хузуъ ва беморлик.
Қайси яхшилик Аллоҳ учун энг севимли? – Хусни хулқ, тавозеъ, мусибатларга сабр қилиш.
Аллоҳнинг наздида амалларнинг энг ёмони қайси? – Ахлоқсизлик ва бахиллик.
Аллоҳнинг ғазабини нима кетказади? – Махфий садақа ва силаи-раҳм.
Жаҳаннам оловини нима ўчиради? – Бало-офат ва мусибатларга сабр қилиш.
Даврон НУРМУҲАММАД
Мақолалар
МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ
Муаллиф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
«
»