Ушбу кўрсатувда ақида, фиқҳ ва ҳозирги кунда одамларни қийнаётган ижтимоий муаммолар, баҳс-мунозарали мавзулар, ихтилофли масалалар атрофида аҳли илмлар сўз юритади.
Ниятимиз: Ислом дини соф таълимотини етказиш, мўмин-мусулмонларни ҳидоятга чақириш ҳамда уларни турли ихтилоф ва фитналардан сақлаш!
Аллоҳ таоло бошланган янги лойиҳамизни хайрли ва манфаатли қилсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Ҳикматуллоҳ домла Абиевга падари бузрукворининг вафоти муносабати билан таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айласин, жаннати Фирдавсдан жой ато қилсин, раҳматига олсин.
Марҳумнинг аҳли байти ва яқинларига гўзал сабр, сабрларига ажрлар ато этсин. Мусибатлари ўрнини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
«Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз У Зотга қайтамиз».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси