Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Сентябр, 2026   |   21 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:29
Қуёш
05:51
Пешин
12:22
Аср
16:59
Шом
18:57
Хуфтон
20:15
Bismillah
03 Сентябр, 2026, 21 Рабиъул аввал, 1448

Анвар Иброҳим Мир Араб Олий мадрасасида бўлди

20.05.2024   3114   1 min.
Анвар Иброҳим Мир Араб Олий мадрасасида бўлди

Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Президентимиз ташаббуси билан янгидан қурилган Мир Араб Олий мадрасасида бўлиб, илму толиблар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Президентимиз 2017 йилда Бухорога ташрифи жараёнида мадрасанинг тарихий мавқеини тиклаш мақсадида кўрсатмалар берган эди. Шундан кейин Арк яқинида янги бино барпо этилди. Олий мадраса 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, Қуръони карим, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф илмлари, хорижий тиллар пухта ўргатилади. Бу ерда ўқув хоналари, кутубхона, фаоллар зали, талабалар ётоқхонаси ва хизмат уйи, спорт зали ва бошқа қулайликлар мавжуд. 

А.Бўриев, Н. Ҳайдаров ва Т.Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Миср ОАВ: Ўзбекистон – ислом цивилизациясининг глобал маркази

03.09.2026   1864   1 min.
Миср ОАВ: Ўзбекистон – ислом цивилизациясининг глобал маркази

Мисрнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларида Тошкентда ўтказилган Халқаро медиафорум якунлари ва Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси глобал маркази сифатидаги ролига бағишланган мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, “Al Montasaf” нашри форум 40 та мамлакатдан 200 нафардан ортиқ журналист ва ОАВ вакилларини бирлаштириб, Ўзбекистоннинг маданий ва маънавий машъал сифатидаги мақомини намойиш этгани ҳақидаги фикрни кенг ёритмоқда.

Шунингдек, “Eldameer” нашри Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига эътибор қаратган. Марказ қадимий қўлёзмаларни, жумладан, мамлакатда сақланаётган Мусҳафнинг энг қадимий нусхаларидан бирини тадқиқ этиш ва нашр қилишда нашриётларга амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Ушбу кенг кўламли маданий ва маърифий юксалиш Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва қўллаб-қувватлаш туфайли мумкин бўлгани таъкидланади.

Бундан ташқари, “Eldameer” нашри саҳифаларида содир бўлаётган уйғонишнинг тарихий аҳамияти қайд этилиб, Ўзбекистон раҳбари шафелигида ислом мамлакатлари ёшлари ўртасида илмий-тадқиқот танловини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Тадбирнинг бой дастури, жумладан, иштирокчиларнинг буюк муҳаддис Имом Ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш учун Самарқандга режалаштирилган ташрифи ҳам ёритилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари