Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Июн, 2026   |   16 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:09
Қуёш
04:52
Пешин
12:26
Аср
17:34
Шом
19:55
Хуфтон
21:30
Bismillah
03 Июн, 2026, 16 Зулҳижжа, 1447

Аллоҳ таолонинг меҳмон қилиши

23.05.2024   1088   1 min.
Аллоҳ таолонинг меҳмон қилиши

Аллоҳ таоло каломида: “Намозни адо этганингиздан сўнг Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси, 103-оят)

«Қуёш оғишидан то кун қоронғи­сигача намозни тўкис адо қил. “Фажр Қуръо­ни”ни ҳам. Албатта, “фажр Қуръони” гувоҳлантирилгандир» (Исро сураси, 78-оят)

“Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамас­миз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир” (Тоҳа сураси, 132-оят)

Аллоҳ азза ва жалла бизга эслатаётган оятларида унинг бошқа ибодатларга нисбатан намозга кўпроқ эътибор бериши қўрқиладиган ҳолдир. Бу ердаги ҳикмат очиқ ва равшан. Ҳикмат шуки, инсоннинг Аллоҳ таоло билан бирга бўлишидир. Инсоннинг Аллоҳ билан боғланиб турадиган деразаси – намоздир. Инсон қандай қилиб доим Аллоҳ билан бирга бўла олади? Аллоҳ таоло биз меҳмон бўладиган ва кириб ўтирадиган бирор ерга жойлашишдан холи ва покдир.

Шундай экан, биз қандай қилиб У Зот билан бирга бўламиз? Сиз Аллоҳ­нинг олдига ҳар куни беш маҳал меҳ­мондорчиликка борасиз. У сизни йигирма тўрт соат мобайнида беш вақт намоз билан меҳмон қилади. Сиз намозда турганингизда у билан бирга эканингизни, Парвардигор сизнинг дуоларингизни эшитаётганини биласиз. Мана шу Аллоҳ таолонинг меҳмон қилишидир.

Шайх Муҳаммад Саид

Рамазон БУТИЙ

 
Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

100 нафар болажонга қувонч улашилди (фото)

02.06.2026   1797   1 min.
100 нафар болажонга қувонч улашилди (фото)

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Самарқанд вилояти Иштихон туманида 100 нафардан зиёд болажонлар учун хайрия ва меҳр-мурувват тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров ҳамда туман бош имом-хатиби Тошмуҳаммад домла Абилов иштирок этдилар. Диний соҳа вакиллари юртимизда фарзандларнинг бахтли ва соғлом вояга етиши, уларга қаратилаётган юксак эътибор ва яратилаётган имкониятларнинг шаръий ҳамда инсоний аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.


Хайрли ташаббус доирасида болажонлар учун байрам дастурхони ёзилиб, уларга махсус совғалар, ширинликлар ва турли эҳсонлар улашилди. Меҳр-оқибат ва инсонпарварлик намунаси бўлган ушбу тадбир жажжи қалбларда унутилмас таассурот қолдирди.


Aллоҳ таоло юртимиз фарзандларини илмли, одобли, соғлом ва Ватанимиз равнақига муносиб инсонлар қилиб камол топтирсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

100 нафар болажонга қувонч улашилди (фото) 100 нафар болажонга қувонч улашилди (фото) 100 нафар болажонга қувонч улашилди (фото)
Ўзбекистон янгиликлари