Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:00 Анонс
01:01 Малайзияликлар билан «Умра плюс» лойиҳаси амалга оширилади
01:27 “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи жамоаларига улкан масъулият юкланди
02:07 Жорий йилда ҳаж квотаси 15 000 этиб белгиланди
02:37 Масъулият остонаси ва дин хизматидаги уламо эҳтироми
03:18 “Ягона олимпиада–2024” ғолиби олий диний таълим муассасаси талабаси бўлди
04:08 Энг яхши тафсир ўқитувчиси ҳаж йўлланмаси билан тақдирланди
04:47 Ҳажга оид савол-жавоблар учун колл-марказ ва телеграм бот ишга тушди
05:21 Муфтий ҳазратларининг китоблари тақдимоти ўтказилди
06:03 Ҳаж сафари бошланди
06:38 Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида ҳурмат билан кутиб олинди
07:22 100 нафар юртдошимиз иштирокида диний-маърифий тадбир ўтказилди
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Шу йил 28 апрель куни Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов бошчигида вилоят вакиллиги ходимлари, туман-шаҳарлар бош имом-хатиблари ва “Ҳаж – 2024” зиёратчиларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари учун Поп туманидаги “Кичик Хўжабод“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.
Унда Поп туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тавсия ва кўрсатмалар берилиб, Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
1. Имом-хатиб “Ҳаж – 2024” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга жалб этиш;
2. Имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш ва унга кўмак бериш;
3. Имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш.
Юқоридаги йўналишлар бўйича Ишчи гуруҳ аъзолари Поп туманида иш олиб борди.
Шунингдек, Ишчи гуруҳ аъзолари Поп туманидаги масжидлар ҳудудидаги маҳаллий хонадонларга кириб, уларнинг ҳол-аҳволи сўралди. Хусусан, ёшларнинг таълим-тарбияси, муаммолари ўрганилди, таклиф, фикр-мулоҳазалари тингланди ва кексалардан юртимиз ҳаққига дуои ҳайрлар олинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати