Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Сентябр, 2026   |   7 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:47
Қуёш
06:06
Пешин
12:17
Аср
16:38
Шом
18:32
Хуфтон
19:47
Bismillah
18 Сентябр, 2026, 7 Рабиъус сони, 1448

Каъбапўш кўтариб қўйилди

29.05.2024   1883   1 min.
Каъбапўш кўтариб қўйилди

Бир кун аввал, йиллик муборак ҳаж зиёрати бошланишидан олдин расмийлар Каъбани қоплайдиган кисванинг пастки қисмини кўтардилар. 

“Ислом пойтахти” маълумотларига кўра, 36 нафар ихтисослашган техник ва 10 та кран ёрдамида очиқ қисмнинг тўрт томони икки ярим метр, узунлиги 54 метр бўлган оқ пахта мато билан қопланган. 

Ҳажда Каъбани тавоф қилишда кисвани ифлосланиш ва шикастланишдан ҳимоя қилиш учун тартиб-интизом ҳар йили такрорланади. 

Ҳар йили зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни қора ипак мато ечиб олиниб, ўрнига янги кисва осилади. 

Шунингдек, Саудия Aрабистони Ички ишлар вазирлиги 23 майдан 21 июнгача Маккага фақат махсус Ҳаж визаси эгалари кириши мумкинлигини маълум қилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мурувватли бўлиш — олий фазилат ва инсоний бурчдир

18.09.2026   8005   1 min.
Мурувватли бўлиш — олий фазилат ва инсоний бурчдир

Бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари давомида Нукус шаҳридаги “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжидида жума намозини адо этдилар.

Муфтий ҳазратлари намоздан олдин жамоатга “Мурувватли бўлиш — олий фазилат!” мавзусида манфаатли маъруза қилиб бердилар.

Маърузада таъкидланганидек, мурувват — меҳр-шафқат, саховат ва муҳтожларга ёрдам бериш каби энг гўзал инсоний фазилатлардан саналади. Ўзини саховатли деб билган инсон ўз манфаатини ўзгалардан устун қўймаслиги, кексалар ҳолидан хабар олиши, йиқилганни суяш орқали қалбан хотиржамлик топади.

Шунингдек, бугунги тезкор замонда бир-биримизга бағрикенг бўлиш жамиятда тинчлик, барака ҳамда ҳамжиҳатликни барқарор қилиши, ушбу олий фазилатни ўзимизда шакллантириб, фарзандларимизга мерос қолдириш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги алоҳида уқтирилди.

Файзли суҳбат якунида юртимизга тинчлик-омонлик ва хонадонларимизга барака тилаб хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари