Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Сентябр, 2026   |   7 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:47
Қуёш
06:06
Пешин
12:17
Аср
16:38
Шом
18:32
Хуфтон
19:47
Bismillah
18 Сентябр, 2026, 7 Рабиъус сони, 1448

"РЎЗҒОР" АКЦИЯСИ

06.10.2023   2050   1 min.

Ушбу акция орқали ночор, ногиронлиги бор, боқувчиси йўқ ва моддий кўмакка муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари доимий равишда хайрия қилинади.

«Ким мўминни оч ҳолда учратиб, унга таом бериб тўйдирса ва сув бериб чанқоғини қондирса, албатта жаннат эшикларининг биридан киритилади». (Абу Довуд ривояти)

ҳ/р : 20212000800881753012 "Рўзғор" акцияси (Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун озиқ-овқат йиғиш, харид қилиш ва эҳсон қилиш учун)

Хайрия қилиш учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa#

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қашқадарёда устоз ва мураббийларга юксак эҳтиром кўрсатилди

18.09.2026   77   1 min.
Қашқадарёда устоз ва мураббийларга юксак эҳтиром кўрсатилди

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Китоб туманида жойлашган «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасасида «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан маънавий-маърифий байрам тадбири ташкил этилди.
 

Тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ҳамда «Вақф» хайрия жамоат фонди вилоят филиали ҳамкорлигида ўтказилди. Унда вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов ва «Вақф» фонди филиали раҳбари Ражабали домла Норқўчқоров иштирок этди.


Йиғилишда сўз олганлар таълим муассасасида фаолият юритаётган мударрислар ҳамда фахрий устозларни қутлуғ айём билан самимий муборакбод этиб, уларнинг ёш авлодга соф исломий илмлар, одоб-ахлоқ ва эзгу қадриятларни етказиш йўлидаги фидокорона меҳнатларини алоҳида эътироф этдилар.


Тадбир доирасида устоз ва мураббийларга чуқур ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида байрам совғалари ҳамда моддий рағбатлантириш маблағлари топширилди.


Маърифат улашувчи, миллат келажагини тарбияловчи устозларни эъзозлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай хайрли ташаббуслар жамиятда меҳр-оқибат ва миннатдорлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Қашқадарёда устоз ва мураббийларга юксак эҳтиром кўрсатилди Қашқадарёда устоз ва мураббийларга юксак эҳтиром кўрсатилди Қашқадарёда устоз ва мураббийларга юксак эҳтиром кўрсатилди
Ўзбекистон янгиликлари