Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:00 Анонс
01:04 Президент ўзбекистонлик ҳожилар ҳолидан хабар олди
01:41 Зиёратчиларимизнинг сўнгги гуруҳлари ҳаж сафарига кузатилди
02:03 Юртдошларимиз Ҳажгача бўлган амалларни адо этмоқдалар
02:38 Меҳмонхоналардаги шароитлар ўрганилиб, зиёратчилар билан суҳбатлашилди
03:04 Фуқаролар мурожаати ўрганилди
03:37 Битирувчиларга оқ фотиҳа берилди
04:03 Ҳаж ихлос ва дуо ила мукаммал бўлади!
06:35 Имомларга жума мавъизалари бўйича кўрсатма берилди
06:57 Муҳаддиса қизларга ижоза берилди
07:32 Халқаро болалар байрамида 825 миллион сўм хайрия қилинди
07:57 Талабалар Диний идора фаолияти билан танишди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Жорий йилнинг 2–3 сентябрь кунлари Қоҳира шаҳрида Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти ташаббуси билан нуфузли халқаро анжуман бўлиб ўтади.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этади. Маълумки, жорий йил июль ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Бутунжаҳон Фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти аъзолигига қабул қилинган эдилар.
Халқаро йиғинда дунёнинг таниқли муфтийлари, фатво ва фиқҳ марказлари уламолари, халқаро ташкилотлар вакиллари, Ал-Азҳар дорулфунуни каби нуфузли олийгоҳлар профессорлари ҳамда соҳа мутахассислари жам бўлади.
Кун тартибида сунъий интеллект, жадал рақамлаштириш ва замонавий биоэтика замонида оила институти мустаҳкамлигини таъминлаш, аёллар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, ёшларни зарарли иллатлардан асраш ҳамда маънавий инқирозларга исломий қадриятлар асосида шаръий ва илмий ечимлар топиш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати