Агар сиз битта тилни яхши биламан десангиз, жуда ҳам хурсанд бўлиб кетманг. Чунки сиз камчилик томондасиз. Бугунги кунда дунё аҳолиси 8 миллиард 123 миллион 605 минг 250 кишидан (2023 йил, октябр) кўпроқни ташкил этади. Ўша инсонларни ўртача 60%-75 % фоизи, ResearchGate маълумотига кўра, ўз она тилидан ташқари яна бир хорижий тилни билади.
Дунё аҳолисининг 13% эса 3 та тилда сўзлашар экан. Умуман олганда, оддий инсон умри давомида 10 та тилни ўзлаштириши мумкин экан. Уларни лингвистлар тилида гиперполиглот деб аталади.
Болалар бир вақтда 4 та тилни ўрганиши мумкин. Бу тавсия этиладиган максимум, энг кўп даражадир. Нейробиолог мутахассислар бу рақамни, яъни, 4 тагача тилни болага фақат 5 ёшгача ўргатиш мумкин деб ҳисоблайдилар.
Лингвистларнинг таъкидлашича, кишига ўрганаётган чет тилида 1000тача сўз ёд олиши китоб ўқиш учун етарли заҳирадир. Лингвист Татьяна Слесаревани айтишича, оддий матнни 75% мазмунини тушунишга кишига 1000 та сўз билиши, ушбу кўрсаткични 85% кўтариш учун эса ўша тилда 2000тача сўзни ёд билиши кифоядир.
Бобур Аҳмад тайёрлади.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Вақф” хайрия жамоат фондининг Жиззах вилояти филиали томонидан хайрия тадбири ташкил этилди.
Вилоятнинг турли ҳудудларидан бўлган боқувчисини йўқотган 35 нафар боланинг хатна тўйи қилиб берилди.
Тадбирда болажонларга велосипед, костюм-шим ва кўйлаклар, ширинликлар қутиси совға қилиниб, байрам дастурхони ёзилди.
Болажонларга қўшилиб, уларнинг яқинлари ҳам қувончдан ташаккур айтиб, ташкилотчилар, Юртбошимиз ҳақларига дуолар қилишди.
Шунингдек, тадбир доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилиб, уларга ҳам ҳадялар улашилди.
Бундай эзгу ташаббуслар жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва инсонпарварлик туйғуларини юксалтиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати