Бизга кўп нарса ўз-ўзидан бўлиб қолаётгандек туюлаверади. Гўё тинчлик, осудалик ҳам ўз маромидадек. Лекин бу икки неъматнинг бардавом бўлиши ҳаммага боғлиқ. Ирмоқлар қўшилиб сой, сойлар қўшилиб дарё ва денгиз бўлгани сингари ҳар ким ўз уйини асраши, маҳалласи осудалигига ҳисса қўшиши натижасида бутун юртнинг тинчлиги таъминланади, аслида.
Бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Бўка тумани "Тошлоқ" масжидига ташриф буюрди.
Жамоат билан учрашиб, дилдан суҳбатлашган Жасурбек домла уларга "Тинчлик ва осудаликни таъминлаш - савоби улуғ амал" мавзусида мавъиза қилиб берди.
Масжидда намозхонларга яратилган шарт-шароит кўздан кечирилди. Зарур тавсиялар берилди.
Хайрли дуолар билан ташриф ниҳоясига етди.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами ҳамда янги ўқув йили арафасида Сирдарё тумани "Бахт" жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммаджон домла Ғоибов ташаббуси билан саховатпеша ҳомийлар кўмагида хайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбир доирасида ҳудуддаги "Тинчлик", "Зиёкор" ва "Тадбиркор" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари жамланмалари ҳамда байрам совғалари топширилиб, уларнинг кўнгли шод этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати