Тошкент ислом институтида 2024-2025 ўқув йили Модуль таълим учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш оффлайн шаклда 10 июлдан бошланди.
Институтда Қабул комиссияси таркиби шакллантирилган бўлиб, Низом талабларига мувофиқ зарур техник-ташкилий ишлар амалга оширилиб, абитуриентлар учун барча шарт-шароитлар ҳозирланган.
Катта кўчадан институтгача ва ички ҳудудда ҳам қабул ҳайъатини кўрсатувчи йўналтиргичлар ўрнатилган. Махсус хона эълонлар ва ҳужжатлар доскалари, компьютер ва алоқа техникалари, концелярия ва мебель жиҳозлари билан таъминланган.
https://goo.gl/maps/Ng8xP1yVfJwJvB3e7
Қабул вақти:
Модуль таълими учун "Қабул-2024" 10 июлдан 30 июль, соат 18:00гача давом этади.
09:00 - 17:00
Тушлик: 12:30 - 13:30
Якшанба дам
71-240-01-15, 77-308-73-13
Қабул ҳайъати манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.
АҚШнинг Сиэтл шаҳри мери Кети Б. Уилсон 2026 йил 1 сентябрни “Ўзбекистон Мустақиллиги куни” деб расман эълон қилди. Бу ҳақда шаҳар мери томонидан имзоланган махсус прокламацияда қайд этилган.
Ҳужжатда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги, мамлакатнинг шу давр мобайнида суверенитет, тараққиёт ва кенг кўламли ўзгаришлар йўлини босиб ўтгани алоҳида таъкидланган.
Шунингдек, прокламацияда Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга давлат экани, иқтисодиёт йиллик 5–6 фоиз атрофида ўсиб бораётгани, очиқ бозор ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга интилаётгани қайд этилган.
Ҳужжатда Ўзбекистоннинг қадимий Ипак йўли марказида жойлашгани ва бугунги кунда 100 миллиондан ортиқ истеъмолчини қамраб олувчи минтақага стратегик дарвоза вазифасини бажараётганига ҳам урғу берилган. Бу эса савдо, инвестиция, логистика, технология ва энергетика соҳаларида Сиэтл бизнес ҳамжамияти билан ҳамкорлик учун катта имконият сифатида баҳоланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Сиэтлдаги Бош консуллиги фаолияти икки томон ўртасида одамлар, бизнес ва давлат идоралари даражасида узоқ муддатли алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланган.
https://t.me/Rasmiy_axborot_official