Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани "Хўжа Мирсаид" жоме масжиди имом ноиби Абдулкарим домла Абдуллаевнинг оналари Биби Дона ҳожи онанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳума онахонни раҳматига олсин, маконини жаннат айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ишларини бошларига соя, охиратларига захира айласин. Ортда қолган барча яқинларига гўзал сабр берсин.
Иннã лиллãҳи ва иннã илайҳи рожиъун!
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Сурхондарё вилояти вакиллигида мухтасиб вазифасида кўп йиллар фидокорона фаолият юритиб, вилоятдаги масжидлар ва зиёратгоҳлар ободлигига, диний-маърифий ишлар ривожига улкан ҳисса қўшган ходим Абдувоҳид Мажитовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.
Абдувоҳид Мажитов умрининг охирги кунларига қадар Термиз шаҳридаги "Султон Саодат" мажмуасида диний ходим сифатида элга хизмат қилиб келди.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амаллари, дин йўлидаги хайрли хизматларини ҳусни қабул айлаб, охиратини обод, жаннатдаги даражаларини юксак қилсин. Барча яқинлари ва оила аъзоларига гўзал сабр, ажру мукофотлар ато этсин.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси