Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Сентябр, 2026   |   19 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:26
Қуёш
05:49
Пешин
12:23
Аср
17:01
Шом
19:00
Хуфтон
20:19
Bismillah
01 Сентябр, 2026, 19 Рабиъул аввал, 1448

Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди

17.07.2024   4149   1 min.
Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди

Бугун, 16 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун кириш имтиҳонлар бошланди. 
Ҳадис илми мактабига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни шу йилнинг 20 июнидан бошланган бўлиб, 10 июлга қадар ўрта махсус диний таълим муассасаларини тамомлаган 92 нафар абитуриент ҳужжат топширди. 

Бугун эса мазкур абитуриентлар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида суҳбат асосида илк ижодий имтиҳондан ўтадилар. Улар 17 июль куни иккинчи босқичда “Ўзбекистон тарихи” фанидан тест топширадилар. 
Умумий имтиҳон натижалари 18 июль куни эълон қилинади. 

Абитуриентларнинг билимларини Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қабул ҳайъати аъзолари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасининг малакали педагог-ўқитувчилари баҳолаб боради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Одамларнинг иймони турлича бўлади

28.08.2026   29137   1 min.
Одамларнинг иймони турлича бўлади

Тили ва дили билан иймон келтириб, унинг тақозосига кўра гўзал ҳаёт кечирган инсон комил мўмин дейилади. Бундай кишилар дўзах юзини кўрмай, Аллоҳнинг фазли-марҳамати ила тўғри жаннатга кирадилар. Тили ва дили билан иймон келтириб, катта гуноҳлар қилиб, тавба қилмай вафот этган инсон фосиқ мўмин ҳисобланади...

Тили билан иймон келтириб, қалбида иймони бўлмаган кимса мунофиқ ҳисобланади. Бундай кишига дунёда мўминларга ўхшаб муомала қилингани билан охиратда улар учун ҳеч қандай насиба бўлмайди, Аллоҳ асрасин.



Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан

Ибратли ҳикоялар