Абдуллоҳ ибн Муборак ҳикоя қилади:
Мен Аллоҳнинг муборак уйи Байтуллоҳни ҳаж қилиш ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларини зиёрат этиш нияти билан сафарга чиққан эдим. Йўлда бир қора шарпага дуч келдим. Яқинроқ бориб қарасам, жун кўйлак кийган ва рўмол ёпилган бир кампир экан.
«Одоблар дурдонаси» китобидан.
|
1. Ёсин, 58 |
9. Қоф, 18 |
17. Бақара, 269 |
|
2. Аъроф, 186 |
10. Юсуф, 92 |
18. Каҳф, 46 |
|
3. Исро, 1 |
11. Бақара, 197 |
19. Наҳл, 16 |
|
4. Марям, 10 |
12. Нур, 30 |
20. Нисо, 125 |
|
5. Шуаро, 79 |
13. Шўро, 30 |
21. Нисо, 164 |
|
6. Бақара, 187 |
14. Анбиё, 79 |
22. Марям, 12 |
|
7. Бақара, 158 |
15. Зухруф, 14 |
23. Каҳф, 19 |
|
8. Бақара, 184 |
16. Музаммил, 20 |
24. Ал-Ҳаққа, 24 |
Инсонпарварлик ва меҳр-мурувват халқимизнинг энг олий қадриятларидандир. Ана шу эзгу анъананинг давоми сифатида 28 апрель куни Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида кенг қамровли хайрия ва маънавий тадбир ўтказилди. Унда вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бошчилигидаги диний соҳа ходимлари, бўлажак "Ҳаж – 2025" зиёратчилари ва нуронийлар иштирок этишди.
Тадбир давомида тумандаги кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак берилди. Беморлар зиёрат қилиниб, кўнгиллари кўтарилди. Шунингдек, адашган ва носоғлом турмуш тарзига берилган шахслар билан самимий суҳбатлар ўтказилиб, уларга тўғри ҳаёт йўли, оила ва жамият олдидаги масъулият ҳақида тушунчалар берилди.
Кун якунида масжидларда пешин намозидан сўнг маърифий суҳбатлар ташкил этилиб, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида хайрли дуолар қилинди. Зеро, меҳр-оқибат бор жойда — барака ва тотувлик барқарор бўлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати