Канаданинг Онтарио штати Миссиссауга шаҳрида Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати шарифига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади. Унда Набий алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобаларига тегишли бўлган 16 та асар ўрин олган. Бу ҳақда “IQNA” сайти маълум қилган.
Кўргазма ташкилотчилари айтишича, тадбирдан мақсад одамларга Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти ҳақида маълумот беришдир.
Канада Жаҳон Малай Жамияти (ДМCC) томонидан ташкил этилган кўргазма 30 сентябрь жума кунидан 1 октябрь якшанба кунига қадар Миссиссауга, Онтарио халқаро марказида давом этади.
ДМCC аъзолари қайд этишича: “Ушбу кўргазма ташриф буюрувчиларга Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламга тегишли буюмлар, турли ашё ва асарлар, уларнинг аудио ва видео тасвирлари, шунингдек, мазкур асарларнинг ҳикоялари ва тарихи орқали Пайғамбаримиз мероси ва У зотнинг Исломни равнақ топтириш борасидаги ҳаёт тарзи таништирилади".



Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Уларга мактаб кийимлари, пойабзал ва рюкзаклар бепул берилди.
Хайрия акцияси Тошкўприк масжиди имоми Дониёр Матлабов ташаббуси билан ўтказилди, хабар бермоқда «Самаркандский вестник» нашри.
Масжид аҳли ва ҳомийлар кўмагида 35 та эҳтиёжманд оила фарзандлари учун янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун барча зарур нарсалар харид қилинди. Совғалар мактаб ўқувчиларига топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати