Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Апрел, 2026   |   19 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:34
Қуёш
05:55
Пешин
12:30
Аср
17:01
Шом
18:59
Хуфтон
20:15
Bismillah
08 Апрел, 2026, 19 Шаввол, 1447

15.05.2020   68189   1 min.
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Диний соҳа ходимлари иштирокида кураш мусобақаси ўтказилди

08.04.2026   3069   1 min.
Диний соҳа ходимлари иштирокида кураш мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан юртимизда миллий спорт турларини кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда жисмоний фаолликни оширишга қаратилган муҳим тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Айниқса, миллий қадриятларимиздан бири бўлган кураш спортини оммалаштириш мақсадида диний соҳа вакиллари ўртасида мусобақалар ташкил этилаётгани аҳамиятлидир.


Жумладан, Фарғона вилоятида диний соҳа ходимлари иштирокида кураш бўйича мусобақанинг вилоят босқичи юқори савияда ўтказилди. Унда турли ёш ва вазн тоифаларидаги иштирокчилар беллашиб, ўз маҳорат ва жисмоний тайёргарликларини намоён этдилар. Мусобақалар қизғин ва муросасиз тарзда кечиб, иштирокчиларнинг ғалабага бўлган интилиши, матонати ва спортга бўлган муҳаббати яққол намоён бўлди.


Якуний натижаларга кўра, ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга дипломлар ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. 


Фурсатдан фойдаланиб, мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритган барча ғолибларни самимий муборакбод этамиз. Уларнинг кейинги босқичларда ҳам юқори натижаларга эришиб, вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилаб қоламиз. 

 

Фарғона вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Диний соҳа ходимлари иштирокида кураш мусобақаси ўтказилди Диний соҳа ходимлари иштирокида кураш мусобақаси ўтказилди Диний соҳа ходимлари иштирокида кураш мусобақаси ўтказилди Диний соҳа ходимлари иштирокида кураш мусобақаси ўтказилди Диний соҳа ходимлари иштирокида кураш мусобақаси ўтказилди Диний соҳа ходимлари иштирокида кураш мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари